Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№37, 12.09.2013

Пазанда маслаҳати

КОТЛЕТ

Керакли масаллиқлар: 700 гр. қўй гўшти, 200 гр. сариёғ, 1 бош саримсоқпиёз, ярим пиёла буғдой уни, 2 дона тухум, 200 гр. батон нони, 100 гр. ўсимлик мойи, 4 дона картошка, 300 гр. кўк нўхат, 1 донадан помидор ва бодринг, ярим боғ укроп, туз, мурч таъбга кўра.

Тайёрланиши: Гўштни қийма ҳолатига келтирасиз. Қиймадан кичикроқ бўлакдан қилиб олиб, унга бир чой қошиғида сариёғ, мурч, туз, майдаланган саримсоқпиёздан қўшиб, аралаштирасиз. Кейин бодрингсимон кўринишда котлет тайёрлайсиз. Котлетларни аввал унга белаб, ийланган тухумга ботириб оласиз. Кейин майдаланган батон нонга булаб, доғланган ёғда тилларанг бўлгунча қовуриб оласиз. Сўнг уларни иссиқ духовкада етилгунча пиширасиз.

Сомонча шаклида тўғралиб қовурилган картошка, кўк нўхат, паррак қилиб тўғралган помидор, бодринглардан гарнир тайёрлайсиз. Ликопга 2 донадан котлет қўйиб, ёнига гарнир соласиз. Таом юзига мурч сепиб, дастурхонга тортасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди