№37, 12.09.2013 ЖЎЖА ГЎШТЛИ САЛАТ
Керакли масаллиқлар: 500 гр. пиширилган жўжа гўшти, 50 гр. тузланган бодринг, 130 гр. майонез, 20 гр. хантал.
Тайёрланиши: Пиширилган жўжа гўшти бўлакчаларга бўлинади. Тузланган бодрингни сомонсимон шаклда тўғрайсиз, сўнг устига хантал билан майонезни қўшиб, таъбга кўра туз соласиз-да, ҳаммасини аралаштирасиз.
Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.
"Ўзбек миллий таомлари" китоби асосида
ГУЛИ тайёрлади.
|