№42, 17.10.2013 ТОВУҚ ГЎШТЛИ УГРА ОШИ
Сўйилган товуқни тозалаб, совуқ сувда ювиб юборганингиздан кейин бўлакларга бўлиб чиқасиз ва кастрюлькага солиб, 1 соат давомида милдиратиб қайнатасиз. Ҳосил бўлган кўпикни олиб, сомон шаклида тўғралган сабзи, паррак-паррак қилиб тўрғалган пиёз ва картошка, туз, лавр япроғи солиб, то сабзи пишгунча қайнатаверасиз.
Сўнгра тухумда тайёрланган хамирдан угра соласиз, пишгач оловдан олиб бир оз дам едирасиз. Дастурхонга тортиш олдидан ҳар бир косага 1 бўлак гўшт билан бирга суюқ ош қуйиб, бетига укроп сепасиз.
Хамири учун: 300 г. ун, 2 дона тухум, 0,5 чой қошиғида туз.
Шўрвасига: 500 г. товуқ гўшти, 2 дона сабзи, 2-3 дона пиёз, 1 дона картошка, лавр япроғи, туз таъбга кўра, устига сепиш учун эса 1 боғ укроп.
|