№49, 05.12.2013 АЁЛЛАР УЧУН РУҲИЙ ТЕСТ
ТУРМУШ ЎРТОҒИНГИЗНИ ЯХШИ БИЛАСИЗМИ?
Муҳтарама аёллар берилган қуйидаги тест сизнинг турмуш ўртоғингиз билан муносабатингизни қай даражада эканлигини билишингизга, уни тушуниш орқали оилангиз мустаҳкам бўлишига кўмак беради деб ўйлаймиз.
Ҳар бир "Ҳа" жавоби учун -5 балл, "Йўқ" жавоби учун эса -0 балл ёзинг.
1. Эрингиз сизга шахсий сирларини ҳам айтадими?
2. Унинг ёқтирган рангини биласизми?
3. У тушкунлик ва асабийлик ҳолатларидан осонликча чиқиб кетадими?
4. У сизнинг қайси фазилатларингизни ёқтиришини биласизми?
5. Қайси жиҳатларингиз эрингизга ёқмаслигини-чи?
6. Умр йўлдошингиз қандай таомларни ёқтиришини биласизми?
7. Эрингизнинг феълидаги нозик жиҳатларни айта оласизми?
8. У жамоат ишларида ҳам фаолми?
9. Эрингизни нимадан кўпроқ қўрқишини ёки безовта бўлишини биласизми?
НАТИЖАЛАР:
40-50 балл. Сизни табрикласак бўлади. Сиз ҳақиқатан ҳам турмуш ўртоғингизнинг феълини, унга нима ёқишини-ю, нима ёқмаслигини биласиз. Бу узоқ бахтли оилавий ҳаётнинг гаровидир.
30-39 балл. Яхши натижа. Турмуш ўртоғингизнинг кўпгина жиҳатлари сизга маълум. Лекин уни ҳар томонлама биламан, деб айта олмайсиз. Унинг шахсий жиҳатларига эътибор берсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.
20-29 балл. Эрингизнинг феълини биласиз, лекин унинг қизиқишлари, орзу-умидлари, мақсади, келажакдаги режалари билан, умуман, қизиқмайсиз.
20 баллдан кам. Турмуш ўртоғингизнинг феълини яхши билмайсиз. У билан кўпроқ мулоқот қилинг ва унга кўпроқ эътибор қаратинг. Шундагина уни ҳам, ўзингизни ҳам бахтли қила оласиз, оилангиз ҳам мустаҳкам бўлади.
СОЖИДА тайёрлади.
|