Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№50, 12.12.2013

ШИНГИЛ МАСЛАҲАТ

Уй-рузғор буюмларидан фойдаланиш аёлларимиздан катта масъулият талаб этади. Чунки ҳар бир буюмнинг узоқ вақт хизмат қилиши, албатта, аёл кишининг эътибори ва талабчанлигига боғлиқ. Бепарво инсоннинг бирор бир натижага эришиши ёки буюмнинг қадрига етиши амримаҳол. Қуйидаги маслаҳатлар аёлларимизга фойдали бўлишига ишонамиз.

* Тилла буюмлар сақланадиган қутичага бир бўлак солиб қўйилган бўр уларни қорайиб қолишидан асрайди.

* Стол ёки силлиқ жойга мум тушса, дарҳол уни қириб ташлашга ошиқмаслик даркор. Иссиқ фенни ўша жойга тутиб, мумни эритиб, сўнгра латта билан артиб олган маъқул.

* Тукли сочиқни ювиб, чайиб бўлгандан кейин бир оз туз қўшилган сувга солиб қўйиб, яхшилаб сиқиб олгач, сўнг ёйилса, туклари пахмайиб, юмшоқ бўлади.

* Қўл сиғмайдиган чинни ва шиша буюмларни тозалашда уларнинг ичига қайноқ сув қуйиб, ғижимланган қоғоз солиб, яхшилаб чайиш лозим. Шунда буюм топ-тоза бўлади.

* Сирли идишда овқат пишираётганда тагига олса, идишни истеъмол содаси солинган сув билан қайнатиш мумкин. Истеъмол содасининг ўрнига 2-3 дона майда пиёз ҳам ишлатса бўлади.

Ҳар бир аёлнинг ўз тутуми ва буюм ишлатиш санъати бўлади. Ушбу маслаҳатлар оз бўлса-да самара берса, демак, мақсадимизга эришган бўламиз.

Назира УСМОНОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди