№4, 23.01.2014 ҚОВОҚЛИ ЧУЧВАРА
Керакли масаллиқлар: 0,5 кг. ун, 2 та тухум, 1 чой қошиқ туз, 1 кг. қовоқ, 100 гр. шакар, 250 гр. ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: Тухум солиб хамир қо¬расиз. 30 дақиқа давомида тиндириб қўясиз, кейин хамирни юпқа қилиб ёйиб, 4х4 см. катталикда кесасиз.
Қовоқни қирғичдан ўтказиб, сувини сиқиб ташлайсиз. Кейин унга шакар аралаштирасиз-да, кесилган хамирга озгинадан солиб, чучвара тугасиз. Доғ бўлган ёғни қозонга қуйиб, чучварани паст оловда қизаргунга қадар қовуриб оласиз.
|