Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№4, 23.01.2014

Орастахона

ЮЗИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ

Юз терисини соғломлаштириш, шунингдек, маълум даражада ёшартириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Бир чой қошиқ миқдорида мойчечак гули, ялпиз, далачой ва жука гулларидан олиб, унга икки стакан қайноқ сув қуясиз. Бир соат иссиқ жойга ўраб олиб қўясиз. Тайёр дамламани докадан сузиб оласиз ва унга икки ош қошиқ ароқ ёки одеколон қўшиб аралаштирасиз. Кечқурун юмшоқ пахтага шимдирилган дамламани юз терисига бир текисда суртиб ётасиз.

СЕПКИЛЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...

Бир боғ петрушкани бир литр сувда 10 дақиқа давомида милдиратиб қайнатасиз. Бироз совутгач, арчиб тозаланган 1 дона лимон шарбатини петрушка сувига аралаштирасиз.

Тайёр бўлган аралашмага озроқ пахтани ботириб, юзингизга суртасиз. Ушбу тадбирни ҳар куни икки маҳал бажариш яхши самара беради.

ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди