№6, 06.02.2014 Орастахона
ТАБИИЙ ПАРВАРИШ
Бўялган, рангсизлантирилган сочлар кимёвий моддалар таъсирида қуруқлашади, рангини йўқотиб, сарғиш тусга киришга мойил бўлади. Демак, улар мунтазам равишда парваришга муҳтож. Бунинг учун турли косметик воситалар қўлланилади.
Соч парваришлашда уй шароитида тайёрланган қуйидаги воситалардан фойдаланиш мумкин. Бундай муолажалардан сўнг малла сочларингиз янада жилоланувчи тусга эга бўлади.
Сочларингиз табиий ранги ва жилосини сақлаши учун ҳар сафар ювганингиздан сўнг мойчечак дамламасида чайиш лозим. (2 ош қошиқ мойчечак, 1 л. сувда қайнатилади, сузгичдан ўтказилади). Ушбу дамламага лимон шарбати ҳам қўшиш мумкин.
ГУЛИ тайёрлади.
|