Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№19, 08.05.2014

Пазанда маслаҳати

"БАҲОР" СОМСА

Керакли масаллиқлар: Ялпиз, жағ-жағ, кўкпиёз ва исмалоқ тенг миқдорда, юмшоқ хамир учун керагича ун, 200 гр. пишлоқ, 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 та тухум, туз ва зираворлар таъбга кўра.

Тайёрланиши: Юмшоқ хамир қориб, 20 дақиқага ўраб, тиндиришга олиб қўясиз. Кўкатларни майда, пишлоқни майда тўртбурчак қилиб тўғрайсиз ва туз, зираворлар солиб, 2 та тухум чақасиз. Сўнг ўсимлик ёғини қуйиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Хамирни кичкина зувалачаларга бўлиб, яна 5 дақиқага тиндирасиз ва думалоқ шаклда ёясиз. Хамир жилдининг ўртасига икки ош қошиқдан кўкатли қийма солиб, дидингизга кўра тугиб чиқасиз. Тугилган сомсаларни ёғланган товага териб, устига тухум суртиб чиқасиз ва 180 оС ҳароратдаги духофкада 50 дақиқа давомида пиширасиз.

"ЁҚИМЛИ" САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: Икки донадан помидор ва бодринг, 300 гр. ёғда қовурилган гўшт, 150 гр. ўсимлик ёғи, зираворлар, туз, қора мурч, бир боғ кашнич ва салат барги.

Тайёрланиши: Помидор, бодринг ва гўштни тўртбурчак шаклида, кашнич ҳамда салат баргини бироз каттароқ қилиб тўғрайсиз. Масаллиқларга озгина қора мурч ҳамда зираворлардан сепиб, тузини ростлайсиз ва устига ўсимлик ёғи қуйиб, аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни дастурхонга тортишдан аввал, оқ ликопларга солиб, ликоп четига айлантириб қора мурч сепиб безак берасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди