№20, 15.05.2014 Орастахона
ОЁҚ ТЕРЛАСА
Пойафзалларни ечгандан сўнг ичи ва тепа қисмидаги чанг ва ғуборларни нам мато билан артиб юборинг, кейин махсус антибактериал салфеткалардан битта донадан олиб, пойафзал ичига жойлаштирасиз-да, уларни полиэтилен салафанга солиб қўясиз. Эрталаб оёқ кийимларни кийишдан аввал салфеткаларни олиб ташлайсиз.
Ушбу тадбирни ҳар куни кечқурун бир ҳафта давомида бажарасиз.
***
Иккинчи тадбир: идишга сиркадан озгина миқдорда қуясиз ва матони намлаб пойафзаллар ичини яхшилаб артасиз.
Ушбу тавсиямизни бажаришдан аввал, қўлингизга резина қўлқоп кийиб олишни унутманг, шунингдек бу тадбир бир кунда икки маҳал бажарилади.
Тайёрловчи: НИГОРА
|