Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№22, 29.05.2014

Орастахона

СОЧЛАРИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ

Соч тўкилишига сабаб бўлувчи омиллар жуда кўп. Масалан, қазғоқ, толиқиш, инфекцион касалликлар, нотўғри танланган парҳез, ҳомиладорлик, витамин етишмаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

Овқатланишда таркибида кальций, А, С, Р, Д витаминларига бой бўлган мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Толиқишларнинг олдини олиш учун тинчлантирувчи доривор ўсимликлардан ичинг. Шунингдек, сизга қуйидаги суртма ижобий ёрдам кўрсатади.

Бир дона пиёзни қирғичнинг майда томонидан ўтказинг ва 1 та ош қошиқда асал билан аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани сочларингиз илдизларига суртинг. 30 дақақидан кейин эса илиқ сувда ювиб ташлайсиз.

ЮЗИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ

Юз териси тиниқ ва жозибали бўлиши учун кечга яқин лимон совунининг кўпигини юзга суртасиз, ортидан гуруч кукунини сепасиз. 20 дақиқадан сўнг юзингизни илиқ сувда ювиб ташлайсиз.

Ушбу муолажани ҳафтада 3-4 маротаба қўлласангиз, юзингиз ўз жозибасини ўзгартирмайди. Шунингдек, юздаги доғ сепкиллар ҳам йўқолади. Муолажа қуёш ботишидан олдин қўлланилса, тез таъсир кўрсатади. Негаки, бу пайтда юзлар юмшаб, таъсир олишга киради.

НИГОРА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди