№35, 28.08.2014 Орастахона
ЮЗИНГИЗ ТИНИҚ БЎЛИШИ УЧУН...
* Икки чой қошиқ ромашка гулини идишга солиб, устидан бир пиёла қайноқ сув қуйинг ва иссиқ ўраб бир соат давомида олиб қўйинг. Кечқурун ётишдан аввал тайёр бўлган дамламага пахтани ботириб, юзингизга охиста суртиб чиқинг.
Ушбу тадбирни 10 кун давомида ҳар куни бир маҳал бажарсангиз, юз териси тиниқлашади.
* Инсоннинг юз кўриниши унинг истеъмол қилаётган кундалик озиқ-овқатига ҳам боғлиқ бўлади. Айниқса, қаҳвани кўп истеъмол қилиш тишлар ва юз терисининг сарғайишига олиб келади. Ромашка гулидан дамлама тайёрлаб, унга асал қўшиб, мунтазам ичиб турилса, кишининг кўриниши кўркам, юзлари тиниқ бўлади.
НИГОРА тайёрлади.
|