№12, 19.03.2015 САРИЁҒЛИ ЮПҚА
Керакли масаллиқлар: 140 гр. ун, 200 гр. оқланган тариқ (пшено), 2 ошқошиқ сариёғ, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши: Сутда юмшоқ хамир қорилади. Хамир бироз тингач, кичик зувалачалар ясалади. Зувалачалар юпқа ёйилиб, қиздирилган товада қотириб пиширилади.
Оқланган тариқдан сутли атала тайёрланади. Юпқаларнинг тенг ярмига аталадан суртиб, устига иккинчи ярми ёпилади. Устидан эритилган сариёғ қуйилиб, иссиқ ҳолида дастурхонга тортилади.
|