№32, 06.08.2015 Пазанда маслаҳати
ТВОРОГЛИ ТОРТ
Керакли масаллиқлар: 8 дона тухум, 2,5 ст. шакар, 1 ст. ун, 4 дона тухум оқи, 1 ст. ёнғоқ, 0, 5 ст. мева.
Крем учун: 0,5 кг. творог, 1 ст. қаймоқ, 1 ст. шакар, 1-2 томчи эссенция, 1,5 ош қошиқ желатин.
Тайёрланиши: 8 та тухум оқидан бисквит пиширилади. Пишиб чиққач, ораси кесилиб, қаймоқли крем суртилади, ёнғоқ сепилади (мева солиш ҳам мумкин) ва пиширилган безе қўйиб ёпилади. Тортга ўша бисквит пиширилган қолипни яна қайта кийдириб, олдиндан тайёрланган творогли крем қўйилади.
Творогли крем қуйидагича тайёрланади: желатин эритилади. Алоҳида идишда творог қаймоқ ва шакар билан яхшилаб аралаштирилади. Желатин озгина совигандан сўнг эссенция оз-оздан кремга қўшиб борилади.
|