Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№11, 12.03.2015

КЕЧИНМА

ОНА - ЭНГ УЛУҒ ЗОТ

Она - ҳаёт давомийлигини таъминловчи зот. Она - инсон тафаккурининг гултожи, фазлу камолининг меҳрибони. Оналар учун энг масъулиятли вазифа фарзандлари тарбияси, десам янглишмайман.

Она учун фарзанд камолидан, соғлигидан афзалроқ бахт бўлмаса керак. Фарзанд - юрт келажаги. Она эса шу келажак учун барча қийинчиликларга дош беради. Фарзанди учун чеккан машаққатларидан ўзини бахтиёр ҳис этади. Бу муҳтарам зотнинг ширин уйқусидан кечиб, бешик тебратаётганини кўзингиз олдига келтиринг-а. Йиғлаганда сабабини қидирган ҳолатларини, тили чиқмаган чақалоқнинг истагини юрак билан ҳис қилган онани бир тасаввур қилиб кўринг-а. Ул зотнинг юраги чексиз меҳрнинг илдизи эканини сиз ҳам беихтиёр дилдан сезасиз.

Фарзандининг қувончидан чексиз бахт туйган, йиғисидан, дардидан юраклари тилка-пора бўладиган, кулса кулиб, хафа бўлса, куюниб оналикнинг заҳматини муштдай қалбига жойлашни билади ул зот.

Турмушнинг борига қаноат, йўғига сабр билан ўзи емай, дилбандига илинигувчи онаизорнинг ҳокисоргина қиёфасини кўз олдингизга келтиринг... Бунда меҳрни кўрасиз, овунчни кўрасиз, ҳеч нимага алмашиб бўлмайдиган бир ширин туйғуни ҳис қиласиз...

Хуршида РЕЖАББОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди