Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№11, 12.03.2015

Қатра

КАПАЛАКЛАР

Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди Капалаклар одамлардан меҳрибон...

Муҳаммад Юсуф.

Қуёшли кунларда чаманли гулзорлар узра капалаклар ўйноқлаб-ўйноқлаб учишади. Бир-бирларини қувалаб-қувалаб ўйнашади. Одамлар уларни кўриб завқланишади, роҳатланишади...

Яхши одамлар ҳамиша капалакларга ҳавас қилиб яшашади. Чунки ҳаётнинг гўзаллиги капалакларда. Уларнинг яйраб-яйраб учишларида, гулдан-гулга қўнишларида. Жаннатдаги ҳаёт тимсоли - бу капалаклар. Одамлар уларни эьзозлашади, эҳтиётлашади, авайлаб-асрашади.

Болажонлар қувончи - капалаклар. Улардан кўнгилларини узиша олмайди. Ортларидан чопқилаб-чопқилаб қувлашади, югуришади. Ҳориб-чарчаб қолишади, етишолмайди, тутишолмайди. Севишганлар капалакларни, айниқса, кўпроқ қадрлашади. Уларга ўхшаш орзулари, умидлари. Шеърлар ёзиб қолишади, ғазаллар битишади, куйлашади, ширин-ширин хаёллар оғушида юришади капалакларни кўриб.

Капалаклар - гулзорлар боғбони. Ранг-баранг гулларсиз яшай олишмайди. Эрта-ю кеч гуллар билан, хушбўй-хушрўй гуллар билан. Капалаклар ўз гулларига ҳамиша содиқ садоқатли. Инжиқ баҳор баҳорлигини қилади. Осмонни қора булут қоплайди. Чақмоқ чақади, шамол эсади. Ёмғир шиддат билан ёғади. Капалаклар ўз қўнган гул шохларида қолишади, ерга қулашмайди...

Капалаклар одамлардан ҳадиксирашмайди. Яқин дўстлари деб билишади. Уй олдиларига экилган райҳон-жамбиллару, хина-ўсмаларга ҳам беозор қўнишиб, ором олишади. Лекин.. баъзан ҳадик билан учишади, гул шохларига ҳадик билан қўнишади. Ҳайратланасиз: - Наҳотки, шу беозорларни ҳам кўролмаслар бор?..

Мовий осмоннинг кенг гулшанида капалаклар яйраб-яшнаб, эркин-мағрур учишсин. Одамларнинг кўнгиллари - беозор капалаклар.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди