Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 19.03.2015

Дил туfёни

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН

Баҳор келди. Биринчи март. Осмонни қоплаган қора булутлар мутассил бир тарафга ҳаракатланмоқда. Баҳорнинг алдамчи куёшига ишониб, кўкка бўй чўзаётган майсалар ёмғир ва қорнинг кутилмаган ташрифидан ўзларини йўқотиб қўядилар.

Ўрик гулларининг майин ифори, қушлар чуғури, қизлар гурунги ҳам тиниб қолади. Баҳор ҳавоси доим шундай. Гоҳ қора булутлар осмонни қопласа, гоҳ қуёш ўша зулматни енгиб, оламга заррин нурларини ёғдира бошлайди.

Шу онда эндигина кўз очган куртакларга бир сўз айтиш иштиёқи туғилди менда...

Баҳорим, сен фасллар ичида энг жозибали ва бетакрори ўзингсан. Ҳамиша яшнаш ишқида ёниб яшайсан. Ҳар он эгнингга яшил рангда либос тикасан. Аммо зум ўтмай, кўз ёш ҳам тўкиб оласан. Шундай танти, шундай эркатой фаслсан, баҳор.

Бағри кенг ва меҳнаткаш халқим ҳар йили сени интизор кутади, баҳор. Сен байрамларга тўла шодиёна кунларини ҳам ўзинг билан бирга етаклаб келасан. Мана яна Наврўз ҳам ташриф буюрди. Яна байрамни нишонлаш тараддуди ўлкамизнинг ҳар бир ерида бошланиб кетди. Барча маҳалла ва кўчаларда ободонлаштириш ишлари авж олади. Байрам сайиллари, сумалак базми, тантаналар шукуҳи қалблардаги ажиб ҳислар торини чертади.

Наврўз - покланиш байрами. Бунда табиат қайта туғилади. Дарахтлар жонланади. Яна ўша дилбар туйғулар қалбларга ҳоким бўла бошлайди. Наврўз шодиёналарини кўз олдимга келтирсам, завқланиб кетаман. Бу байрамда миллий қадрият ва анъаналаримиз янада жозиба топади. Наврўзда минг йилликларга гувоҳ бўлажак одатларимиз ўз аксини намоён қилади. Бу байрам аҳиллик, тотувлик элчиси.

Баҳорим, интизор кўзларимда гуллаган куртаклар, нафис тебранаётган новдаларни кўриб, беихтиёр юрагим қувонч-га тўлади. Бу гўзалликларни акс эттириш учун қаламнинг маҳорати камдек гўё. Шундай улуғ ва бахт-қувончга тўлган кунлар бўсағасидамиз. Зеро, улуғларимиз таъкидлаганидек, ҳар кунимиз наврўз бўлсин.

Тонгда соҳир наво чалинар

кўкдан,

Биз булбул хонишин

тутмоққа кетдик.

Қуёшим тафтлироқ, ойим

тўлишган,

Бардам бўл, баҳорим,

наврўзга етдик.

Исфандиёр БУРГУТБОЕВ, АДУ қошидаги 3-сонли академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди