Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 19.03.2015

Кечинма

ФАСЛИ НАВБАҲОР КЕЗАР ЭЛИМДА...

Андижон боғларида бодом гуллади. Яна баҳор қайтди элимга. Кўнгилдаги меҳр каби илиқлик кириб келди гўё. Дағ-дағ титраётган ялонғоч дарахтлардан аччиқ аламларини олаётгандай беаёв савалаган шамоллар ҳам ўзини бегонадай сезиб чекинди. Аста-секин баҳор янада чирой очди. Баҳор манзаралари қалбларга кўчди...

Боғишамол йўлларида ўрик гуллаганда ўтганмисиз? Келинчакдай оппоқ гулга безанган дарахтларни кўриб, дилларда қувонч уйғонади. Келинчакка қиёс баҳорнинг унга боғлиқлигига шубҳа этмайсиз. Қизиқ, умрнинг ҳам баҳору кузлари борлигини ҳис этамиз гоҳо... Баҳорлари - гўзал хотира, кузларини унутмоқчи бўламиз, аммо...

Келинчакдай бош эгиб, оҳиста тебранаётган дарахтлардан кутилмаганда келган шабодадан дув-дув кўз ёшлари тўкилади. Эртага унинг азим дарахтларга айланиши, мева тугиши учун қуёшнинг илиқ нурлари, боғбоннинг меҳри зарур. Беўрин келган қорли-қировли кунлар унинг ҳам қалбини музлатар балки...

Замин бағридан аста бош кўтарган чечакларга оёқ босгингиз келмайди. Яхши кунлардан, тўкинликдан нишонадай ер бағридан кўкка бўй чўзади.

Ёмғирдан сўнг тупроқ кўчаларда қолган изларни бир умр ёдга муҳрлагингиз келади. Баҳор завқига ишониб, уни аста ўлкамизни тарк этаётганини сезмай қоламиз.

Инсонга Яратганнинг ўзи кўникмоқликни ато этган. Бошга келган борига кўнамиз. Баҳор тимсолида қадрлаган инсонларни соғиниб, меҳр билан кутиб олишни, соғлик ва омонлик тилашда эзгу ниятни кўрамиз. Баҳор ана шундай яхши фасл...

Дилдора ХУШБАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди