№24, 11.06.2015 Сенга таъзимдаман, азиз Андижон!
Меҳр булоғидан сув ичиб унган,
Гуллар ифорлари тўлган бу замин.
Яратган назари йўқлагани-чун,
Дунёлар ҳайратда лолдир кун сайин.
Барча ҳурмат сенга, барча эъзозлар,
Жами ишонч сенга, бор олқиш сенга.
Муқаддас ерингда киндик қоним ва
Отам ҳоки бор-чун азизсан менга.
Эй, гўзал Андижон, эй азиз маъво,
Бир кафт тупроғингга алишгайман жон.
Корингга ярайман албат бир куни,
Отамни бағрига олган Андижон!
Шуҳратинг, шонингни оламга ёйиб,
Таратгаймиз бахтинг сасин ҳар томон.
Ифтихорга тўлиб ободлигингдан,
Сенга таъзимдаман, азиз Андижон!
Раҳимахон ТЎРАХОНОВА, Асака тумани.
|