№25, 18.06.2015 ВАТАН, ИШҚИНГ ҚУДРАТИДА ЧЕКСИЗЛИК БОР...
Бор меҳрингни ҳис қиламан қучоғингда,
Шукрона бор тилларимда сенинг сабаб.
Улғайтирдинг авайлабон қароғингда,
Сени тинчлик авайласин мангу, абад.
Ватан, ишқинг қудратида чексизлик бор,
Муҳаббатинг халқимга куч, ғайрат қўшар.
Тарихингнинг шонларида йўқдир ғубор,
Юракларда сенинг сабаб фахр жўшар.
Ўзбекистон, мен бир майсанг эркалаган,
Боболардан мерос юртим ўзинг асли.
Елкасида минг синовни елкалаган,
Биз темурий, бобурийнинг буюк насли.
Шижоатнинг қўлларидан тутиб дадил,
Тинчлик деган қўрғонингга юз бўламиз.
Қадринг баланд, ҳур ватаним, қаддинг адл,
Ёруғ эртанг эгалари биз бўламиз.
Мадина МУХАМЕДОВА, Андижон шахри.
|