Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 18.06.2015

Кечинма

АЙРИЛИҚ ОСМОНИ

Айрилиқ, яна қайтиб кел¬япсан. Қайтишнинг елкаси толиб кетган, оғир юкнинг ўйида дарахтларнинг барглари соғинч сатрларини қаватлаб, кўкка юз тутмоқчи. Кўзларим айрилиқнинг тубига чўкаётгандай. Кўз ёшларим булоқ янглиғ қайнаб чиқиб, интизор юзларимнинг соғинчига қўшилиб томчиларга айланади. Гўё бу томчиларда чўмилаётган аламларим ҳам хастадай ингранади.

Сенинг қадамларинг гуноҳкор ерга оғриқ бераётгандай, товушлари сукунатни ютаётгандай бот-бот кўнглимга ботиб, сингиб кетади. Кўнгилнинг бу пароканда туйғулари дастидан қайга қочай, эй фалак? Кўнгил ҳам ҳар не кўйга тушмасин, яшашдан бир маъно топишга уринаётганга ўхшайди. Шу умид ҳарорати қалб қуёшига зиё улашаётгандай.

Тун ўзига сиғолмагандай ойнинг нурида юлдузлар билан рақс тушади. Унинг бу телбалиги дилга ажиб орзуларни бахш этади. Уларнинг орасидан ўзимнинг юлдузимни излайман. Ўзим ҳам телбага айланиб, куннинг ёруғидан, туннинг хаёлларидан сизни сўроқлайман. Яна айрилиқ бостириб келадию, соғинч кўприкларида саргардон ўйларимни йиғиштириб кетолмай тентирайман...

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА, Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди