Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 18.06.2015

Турмуш чорраҳаларида

УЙҒОНГАН ВИЖДОН

Дониёрнинг эрталабдан кайфияти йўқ. Ҳовлининг ўртасидаги машинага қараб айвонда ҳалитдан бери хаёл суриб ўтирибди. Ахир у шу машинани қайнотасидан сўрабдими? Нега қайнотаси бундай қилди? Шундай саволли хаёллар Дониёрни яқин ўтмиш хотирасига бошлади.

Ўшанда Дониёр энди институтга кирган, талабалик дунёсига қадам қўйган эди. У ўша пайтда Раънони учратишини, унинг ўтли қараши қанча ошиқларнинг юрагини ёндиришини қаердан ҳам билибди. Агар билганида у ҳам ўтли нигоҳлар асири бўлмасди. Нима бўлдию, олийгоҳ гўзали Раънога Дониёр ошиқ бўлди-қолди. Албатта, юраклар бир-бирига интилса, шу муҳаббат экан. Лекин улар ўртасидаги тафовут бойлик билан ўлчанганини Дониёр кейинроқ билди. У тўртта синглисининг ҳаётига кўмаклашишда ота-онасига тиргак эди. Раънонинг ота-онаси уларнинг тўйига қаршилик қилишгандек бўлди. Аммо кейинчалик Раънонинг дадаси Дониёрга кўп такаллуф қиладиган бўлиб қолди. Шундай қилиб тўй бўлди. Аввалига оила яхши яшай бошлади. Бироқ кейинроқ Раънонинг "синлинг у деди, онанг бу деди" дейишлари Дониёрнинг ҳамиятига тега бошлади. Бу орада у институтни битираётган талаба эди. Бир куни оқшомда Раънонинг дадаси келиб қолди. Салом-аликдан сўнг сўрига омонат ўтирган қайнота Дониёрга бир қур назар ташлаб, гап бошлади:

- Мана, ўғлимиз Дониёржон ҳам институтни битирай деб қолди. Худо хоҳласа, катта фирманинг бошлиғи бўлади, - деб Дониёрнинг елкасига бир-икки уриб қўйди. Сўнг қудасига юзланиб:

- Энди, қуда, шу икки ёшнинг бахтли бўлиши учун қўлимиздан келганини қиляпмиз. Келинг, шу иккиси алоҳида яшаб кўришсин, - дедию, бургут қараш қилиб, атрофдагиларга аланглади. Тўғриси, Дониёр ҳам, қудалар ҳам бу хил таклифни кутмаган эди. Шу суҳбатдан сўнг бир ҳафтага қолмай, Раънонинг дадаси тақдим этган уйга келин-куёв кўчиб ўтишди.

Лекин Дониёрнинг виждони олдидаги иқрори анча аччиқ бўлди. Чунки ота-онаси, сингиллари унинг кўз қаърига чўкиб кетгандай эди. Бу ҳис Дониёрнинг ичини, юрагини тобора кемириб борарди.

Ҳа, янги уй шаҳар марказида, баҳаво жойда эди. Энди Раъно ҳам аввалгидай эмасди. Дониёр эса ўз ишлари билан банд. Чиндан ҳам орадан анча вақт ўтиб, Дониёр катта фирманинг бошлиғи бўлди. У "Уйга қайтайлик" деган сўзига Раънодан рад жавобини олди. Орадан йиллар ўтди. Дониёр ота-онаси билан бирга сингилларининг тўйини ўтказди. Доим улар билан бирга бўлишни истади. Лекин начора, уйда фақат ота-онаси мунғайиб қолди.

Қайнотаси Дониёрнинг амал курсисидан, албатта, бебаҳра бўлмади. Аммо Дониёрнинг қаноти қайрилган, виждон азоби уни бора-бора алам чоҳига етаклаётганини ҳис этарди. Бугун эса янгигина машинанинг калитини қўйиб кетибди. Йигитнинг кўксида анча йиллардан буён биқиниб ётган ва уни ҳар нафасда қийнаётган виждон оғриғи кучайди. Яккаю ёлғиз ўғлини бойлик ва мансаблар эвазига қудасига бериб юборганидан, ўғли бу ҳолатга кўникиб қолганидан ўкиниб, алам тортиб юрган ота-онасининг сўлғин ва армонли сиймолари кўзига кўриниб кетди. "Ота-она - ғанимат" деган нақл ёдига тушди.

"Наҳотки, ҳаётим шундай кечса, наҳот, мен бойлик, мансаб, чиройли ҳаётни деб туғишганларимни ташлаб кетдим. Китобларда ана шундай одамлар ҳақида ўқиб, улардан нафратланардим. Энди ўзим худди ўшандай инсонлар қаторида турсам? Хўш, мен кимман? Эрки ўзгалар қўлида бўлган одамман. Ёки вужудимга сабаб бўлган, мени не-не умидларда вояга етказган ота-онамнинг умидларини сўн¬дирган нотавонман.

Ана шундай ўйлар исканжасида Дониёрнинг юрак уруши тезлай бошлади. Юзига қон югурди, кўнгли беҳаловат бўла бошлади. Юрагида неча йиллар қатланиб ётган армон портлагандай бўлди. У хотинининг қўлидан машина калитини олдию, уни ҳайдаб, катта йўлга чиқиб олди. Шу кетишда у қайнотасиникига елиб борар, унга айтмоқчи бўлган гапларни хаёлидан ўтказарди.

Олтиной ТОШПЎЛАТОВА,

Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди