Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№3, 14.01.2016

Сен Ватаннинг ёруғ юзисан, ўғлим!

Бўй-бастингга боқиб, қувнайди кўзим,

Армонлар йироқлаб кетади дилдан,

Ватан хизматига шайлангин, ўғлим,

Сен менинг нурафшон юзимсан, ўғлим!

Фидойилик йўли бу улуғ йўлдир,

Порлоқ иқболингда орзум мушарраф.

Ҳарбий либослари ярашган ўғлим,

Эл корига яраш - энг олий шараф.

Мардона қадам бос мардлар сафида,

Ишонч-ла кўз тикар сенга, ҳур диёр.

Шу Ватанни рози қилсанг бас, ўғлим,

Халқнинг дуосида улуғ ҳикмат бор.

Ғайрат-шижоатинг, чин муҳаббатинг,

Ҳар босган изингга шамчироқ бўлсин.

Ҳақ ва адолатнинг манзилларида,

Айтар сўзинг кескир, дилинг пок бўлсин.

Ватан ҳимояси - энг муқаддас бурч,

Ичган қасамингга содиқ бўл, ўғлим,

Менинг бор имконим дуоларимдир,

Менинг бор бойлигим ўзингсан, ўғлим.

Сен ватаннинг ёруғ юзисан, ўғлим!

ХУРШИДАБОНУ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди