Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№3, 14.01.2016

Дил изҳори

СИЗ, УЛУҒСИЗ ЭРКАКЛАР!

Эркаклар!.. Улар ҳақида сўз айтмоқ... Улар тўғрисида фикр билдиришдан аввал ўйга толаман...Уларга таъриф, муносиб баҳо бермоқ осонми?.. Шуларни ўйлар эканман, сиз-у биз билан ёнма-ён, орамизда яшаётган турли ёшдаги, турфа феъл-атвордаги инсонлар кўз олдимдан ўтади.

Сир эмаски, аксарият корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари эркаклар. Раҳбарларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилишига сабаб, уларда қатъиятлилик, раҳбарлик салобати, ҳурмат-у, қаттиққўллик хислати борлиги сабаб бўлса керак. Улар оқил. Қўл остидагиларга раҳнамо бўлаётган тиниб-тинчимас, узоқни ўйловчи шахслар. Улар оиламиз бошлиғи, аёлларга, болаларга суянч, хонадонларимизга устундир.

Ота улуғ!.. Дуоси, ундан улуғ! Эркак - ботирлик, мардлик, жасурлик, ҳимоячи, посбон тимсолидир. Улар ҳамиша давраларнинг, хонадонларнинг тўрисида ўтирадилар. Оқ фотиҳа - дуони, аввало, оталар берадилар.

Ҳаётда аёл зоти эркакдан ҳайиқиб туради. Гапиришдан олдин сўзларимизни уларнинг кайфиятига қараб тизиб оламиз. Кўнглимизга келган баъзи гапларни гапиришдан тийиламиз... Сизлар бор жойда биринчи сўз айтмоққа журъат этолмаймиз.

Оилада сизнинг ўрнингиз беқиёс. Қайноталар келинини аразлаб кетиб қолишини фожиа деб билиб, оилани парокандаликка юз тутмасликка ҳаракат қилади. Қизларимиз келин бўлган хонадонларида арзимас сабаб билан аразлаб келиб қолсалар, оқил оталар шошма-шошарлик қилишмайди. Улар ўз тоифасидан бўлган куёвини тушунишга, уни ёқлашга, керак бўлса, тарафини олишга тайёр туришади. Аразлаб келган эрка қизида ҳам қандайдир камчиликлар борлигини фаҳмлаб туради.

Оталар ҳар қандай гапу ҳаракатни хаёлларида мушоҳада қилиб борадилар. Айтадиган гапларини ўйлаб юрадилар. Улар фарзандларимиз тақдирини оқилона ҳал қилувчи, қатъий қарорни айтадилар.

Рўзғорни тебратгувчи ҳам эркаклардир. Қозонимиз қайнаб туриши учун кунаро тўрва халтани тўлдириб келишларидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади.

Оилада бирор айб иш қилган фарзандларимизни койир эканмиз: "Ҳали даданг келсин, айбларингни айтиб бераман, адабингни бериб қўяди", дея сизнинг номингизни айтиб, болаларимизни тартибга чақирамиз. Сизнинг номингиз билан йўлга соламиз. Чунки фарзандларимиз тарбиясида сизнинг ўрнингиз беқиёсдир.

Эркаклар! Сизлар ўз оилангиздан, ўз жамоангиздан узоқлашманглар. Олис ўлкаларга узоқ вақтларга кетиб қолманг. Кетсангиз, ўрнингиз билинади... Чунки сизлар оиламизнинг қувончисиз.

Биз аёллар қўлимизга пул тушса, кўп ҳолларда озиқ-овқат олишга эмас, либос устига либос, тақинчоғу, пардоз-андоз буюмлари харид қилишга ошиқамиз. Чунки оиламизни емоқ-ичмоқ билан таъминлаб турувчи сизлар борсиз-да. Сизнинг борлигингиз учун кўнглимиз тўқ.

Эркаклар таърифига яна жуда кўп гапларни айтиш мумкин. Лекин унга бўлган барча таърифу мақтовларни мухтасар қилиб, Сиз улуғсиз, эркаклар, дегимиз келади.

Ойдин МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди