Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№6, 04.02.2016

НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ижоди асрлар оша ўз мазмун-моҳиятини йўқотмасдан келмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири у ўз асарларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан кенг фойдаланганлигидир.

Навоий яратган асарлар мукаммал, гўзал, тили равон ва тушунарли эканлигини халқ оғзаки ижоди, эртак ва афсоналар, қиссалардан, уларнинг сюжети ва композицияси, тимсоллар тизими, тил ва услубларини маҳорат билан қўллай олганлигида кўриш мумкин. Шоир фольклор материалларидан фойдаланар экан, уларни айнан сақлаб қолишга интилади, баъзиларини қайта ишлайди, ўзгартиради. Унинг асарларида қадимги мифология ва афсоналарнинг чуқур излари мавжуд.

Қисса, ривоят, эртак, афсона айтувчиларни шоир "ровий", "ҳикоятчи", "қиссагўй", "қиссахон", "қиссапардоз" номлари билан атайди. Хусусан, "Хамса"га кирган асарлар қаҳрамонлари тарихий ёки ярим тарихий, ярим афсонавий шахслар ном билан боғлиқ, қолаверса, афсонавий, бадиий тўқима тимсоллардир. Шунингдек, Навоий ўз асарларида мақол ва ҳикматли сўзлардан ҳам моҳорат билан фойдаланган. Масалан, "Ҳотами Той", "Шер билан Дуррож", "Искандар" каби ҳикоя ва масалларини халқ оғзаки ижодига хос усулда баён этиб, халқ қўшиқларидан намуналар келтиради. "Фарҳод ва Ширин" достонида эса халқ орасида кенг тарқалган ватанпарварлик мавзусидаги афсоналарни ижодий қўллаган. Достонда Фарҳоднинг аждарга қарши кураши, қаҳрамоннинг енгиши, Искандар тилсимини очиши, денгизда қароқчиларга қарши курашиши каби воқеалар тасвири халқ эртаклари ва афсоналаридаги воқеаларга ўхшаб кетади.

"Лайли ва Мажнун" достонидаги Мажнун тимсолини келтирилиши VIII аср бошларида пайдо бўлган Мажнун ҳақидаги ривоятлар сабаб бўлган.

Навоий халқ оғзаки ижодидан ўринли ва ижодий фойдаланиш йўлини бошлаб берди.

А. Навоий халқ поэтик ижодиётини билмаган ёки уни менсимаган ижод аҳлини қоралайди, танқид қилади. Улуғ шоир халқ ижодининг ўзига хос анъаналарини қадрлайди, ундан маънавий, бадиий илҳом олади. Халқ тилининг сеҳрли кучи, халқ оғзаки ижодининг бойлиги Навоий асарларини гўзал ва умрбоқий бўлишида муҳим омил бўлди.

Мухтасар айтганда, Навоий ўз асарларида халқ оғзаки ижодиётининг лексик бойлигидан, матал ва мақолларидан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди.

Сурмахон ИСМОИЛОВА,АДУ ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди