Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№7, 11.02.2016

ГУЛБАДАНБЕГИМ БОБУР ИЖОДИНИНГ ДАВОМЧИСИ

Гулбаданбегим Бобур Мирзонинг ҳаёт қийинчиликларидан омон қолган суюкли қизларидан бири эди. У ўз даврининг улуғ ва энг яхши муаллимлари қўлида таълим ва тарбия олган. Бобур Мирзонинг бошқа фарзандлари табиатида бўлгани каби Гулбаданбегим қалбида ҳам ижодкорликка иштиёқ баланд бўлган.

Гулбаданбегимни кўпроқ акаси Муҳаммад Ҳумоюн Мирзо даври воқеалари қизиқтирган. Ана шу қизиқишлар натижасида "Ҳумоюннома" асари дунёга келган. "Ҳумоюннома"да "Бобурнома"нинг кучли ижодий таъсири сезилади. Бироқ адабий-илмий савия нуқтаи назаридан Гулбаданбегимнинг асари отаси туҳфа этган нодир хазина даражасига кўтарила олмаган. Шундай бўлса-да, "Ҳумоюннома" XVI аср биринчи ярми ҳаётини, хусусан, Бобур Мирзо Ҳиндистонда асос солган давлатни мустаҳкамлаш йўлидаги курашлар тарихини ўрганишда қимматли манбаа вазифасини ўтайди.

"Ҳумоюннома" Бобур Мирзо ҳаётининг охирги кунлари манзараларини ёритиш билан бошланади. Ўша воқеаларнинг бевосита шоҳиди бўлган Гулбаданбегимнинг ёзишмалари бобуршунослик учун катта илмий қиммат касб этади. Бобур Мирзо юксак назокатли инсон сифатида кўнгилчан, меҳр-шафқатли шахс эди. "Ҳумоюннома"даги жуда кўп лавҳалар шундай хулоса чиқаришга асос бўлади. Хусусан, "Хумоюннома"да қуйидаги битиклар фикримизга мисолдир: "...онам - Моҳимбегим (Ҳумоюн Мирзонинг онаси) Қобулдан Ҳиндистонга жўнадилар. Мен ҳам подшо дадамни кўргани у киши билан бирга бордим. Онам кўлга етганларида подшо ҳазратлари уч отлиқ; маҳофа юбордилар... Подшо дадам ҳазратлари то от келтиргунларича сабр қилмай, пиёда йўлга тушиб, Нинча Моҳим уйлари олдида биз билан учрашдилар. Онам отдан тушмоқчи бўлдилар, лекин подшо дадам қўймасдан ўзлари онамнинг отлари жиловидан ушлаб, ўз уйларига етгунча пиёда кетдилар..." Бундан кўринадики, Бобур шоҳ бўлса-да, аёлига шунчалар ҳурмат кўрсатиши унинг нақадар меҳр-оқибатли инсон бўлганлигини кўрсатади. Моҳимбегимга бўлган муҳаббати, илтифоту ҳурмати белгисини Бобурнинг қуйидаги рубоийси ҳам яққол бир мисолдир:

Сен гулсену мен ҳақир

булбулдурмен,

Сен шуъласену ул шуълаға

мен кулдурмен,

Нисбат йўқтур деб ижтиноб

айламаким,

Шаҳмен элга, вале санга

қулдурмен.

Гулбаданбегимнинг "Хумоюннома" асари асосини Ҳумоюннинг салтанати билан алоқадор зиддиятли воқеалар ташкил қилади. Асарда Гулбаданбегим ака-укаси Ҳумоюн Мирзо ва Комрон Мирзолар ўртасида кечган аламли лавҳалар акс этган. Тахтни эгаллаш учун ака-укалар ўртасидаги келишмовчилик ва тўқнашувлар ҳақида ёзилади. Хусусан, Ҳумоюн Мирзо билан тахт талашган, укаси Ҳиндол Мирзонинг шаҳид бўлишига сабабчи бўлган Комрон Мирзо қатл этилиши билан боғлиқ лавҳалар кенг тасвирланган.

Асарда Бобур Мирзо вафотидан бир неча лаҳза олдин валиаҳднинг қулоқларига қуйидаги сўзларни шивирлаб, васият қилганлиги баён этилади: "Ҳумоюн, укаларинг, қариндош уруғ, эл улусни сенга топширдим. Сўнгги тилагим: укаларинг жазога лойиқ иш қилиб қўйишса ҳам, уларга озор етказмагил. Шу тилагимни адо этишингда худойим сенга мададкор бўлсин". Таассуфлар бўлсинки, Ҳумоюн Мирзо падари бузруквори васиятини уддалай олмади. Инисини бир неча марта кечирди, бироқ шайтонлар домига илинган Комрон Мирзо саркашликдан қайтмади. Тахт илинжида сарой аъёнлари хоҳишига пешвоз чиққан Ҳумоюн Мирзо эса аҳдни бузди, фожеали фармонга муҳр босди.

Бобурнинг суюкли қизи Гулбаданбегим ўз асарида ана шу лавҳаларни нолалар чекиб баён этади. Ака-укалар ўртасидаги бундай қаршиликлардан кўнгли вайрон бўлади.

Гулбаданбегим Бобур ижодини давом эттирган шахс сифатида тарихда ном қолдирди.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА, ўқитувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди