Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№8, 18.02.2016

Қатра

КЕЧИР, МЕНИ ҚИЗИМ!

Ҳовлининг ўртасида хомуш ўтирган Қодир бобо бошини сал кўтарди-да, у ёқ-бу ёққа назар ташлади. Ҳовли сув қуйгандай жим. Бирдан эшик таққилади. "Ким?" дея бобо эшикни очди.

- Ҳа, сенмисан, Эркин, келақол.

- Ҳа, менман. Қодир, нега ҳаммаёқ жимжит, қизинг, невараларинг қани? - дея бобонинг яқин дўсти эшикдан кириб келди.

- Нимасини айтай, дўстим? Бечора Гулмирани уч боласи билан уйдан хайдаб юбордим. Қизим ўзи эри билан ажрашгандан бери "уч болани етим қилдим", дея эзилиб юрарди. Ҳозир кичик ўғли Аъзам ҳам оғир касал эди, - дея хомуш тортди Қодир бобо.

- Бу нима қилганинг, Қодир, нега уйдан ҳайдадинг қизингни, боласига нима бўлди экан?

- Ўзим ҳам билмайман. Раҳматлик кампирим Зарифадан кейин анча инжиқ бўлиб қолдим, шекилли, - дея кўзига ёш олди чол қилган ишидан пушаймон бўлиб.

- Нега, Қизингда нима аламинг бор?

- Ёшим бир жойга бориб қолди. Ахир ўзинг биласан, азалдан феълим қаттиқ. Гулмирага аччиқ устида кўнглига оғир ботадиган гапларни гапириб юбордим. "Эрингнинг уйида тош тишласанг ҳам, ўтиришинг керак эди" дедим. Сўнг "уйдан чиқиб кет" дея бақирдим. У ҳеч нарса демасдан уйдан кетиб қолди. Уйим ҳам, кўнглим ҳам ҳувиллаб қолди.

- Қодир, бекор қилибсан. Қизинггга ҳам осон тутма-да. Қайси юмушга улгурсин, сенга қарасинми, инжиқ болаларигами, рўзғор тутумигами? - дея хўрсиниб, эшикдан чиқиб кетди.

Қодир бобо унинг гапларини ўйлаб, бағри эзилди. Қизининг тақдирига ачинди. Қанийди ҳозир бўлса эди, бағри тўлиб ўтирарди. "Ўзим қизимни излайман" деган ўй билан йўлга отланмоқчи бўлганди, Гулмиранинг синиққан нигоҳи кўринди. Бобо хурсанд бўлиб унга пешвоз чиқди. Аммо қизининг қўлида мажолсиз ётган Аъзамжонни кўриб эти титраб кетди.

- Мени кечир, қизим - дея кўзи нам бўлди.

- Дада, неварангиз Аъзамнинг аҳволи ёмон, - Гулмиранинг кўз ёшлари юзини ювиб тушарди.

Бобо шошиб "Тез ёрдам" чақирмоқчи бўлди. Аммо кеч бўлган эди. Ҳали тўрт ёшга тўлмаган Аъзамжон бобоси қўлида жон берди. Унинг икки момиққина опалари укасининг ёнига келиб йиғлашди:

- Укажон, турақол ўрнингдан. Мана, уйимизга қайтиб келдик.

- Турақол, Аъзам, яна бирга қувлашмачоқ ўйнаймиз.

Икки қизалоқ укасининг юзларини силашди. Гулмира ерга тиззалаганча дод солиб йиғлади. Қодир бобо афсус билан қизидан бот-бот кечирим сўрарди.

Садоқат

СОЛИЖОНОВА,Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди