Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№8, 18.02.2016

Турмуш чорраҳаларида

ХАТО

Анчадан буён бетоб ётган Саида опа бугун бир илож қилиб ўрнидан туриб, қизига нонушта ҳозирлади. Қизи Муслима балоғат ёшига етган бўлса-да, онасига ёрдамлашай демайди. Эрталаб кеч туради, куни билан дугоналаридан ортмайди.

Коллеждаги ўқишлари ҳам чала. Саида опа ўзи қўли гул чевар. Бетоб ҳолида ҳам буюртмачиларнинг кўйлакларини тикишга уринади. Нонуштага уннаркан, ташқаридан кўча дарвозанинг очилгани эшитилди. Қараса, жияни Мадина. Амма-жиян бир-бирларини соғинишган экан, гурунгни бошлаб юборишди. Суҳбат орасида Мадинанинг кўзи аммасининг иш столи устидаги бежирим кўйлакка тушди.

- Кимнинг кўйлагини тикяпсиз? - сўради қизиқиб.

- Қўшнимиз Барнохонники. Йўқ деёлмагандим. Деярли битди, безаклари қолди, холос.

- Аммажон, жудаям чиройли тикибсиз. Иши пишиқ чеварлигингизни билиб Барно опа сизга берган-да, мен ҳам бир кийиб кўрай? - рухсат сўради Мадина.

- Майли, кийиб кўрақол.

Мадина зум ўтмай кўйлакни кийиб, Саида опанинг қаршисида пайдо бўлди. Унинг қувноқ, қизиқувчан, меҳрибон қиёфаси Саида опада ҳавас уйғотди. Беихтиёр қизи билан солиштира бошлади: Мадина ширинсўз, мулойим, самимий, Муслима эса ўжар, бетгачопар, ерга урса, кўкка сапчийди... Аёл шуларни ўйларкан, ёдига ўтган кунлари тушди...

Саида опа турмуш ўртоғи Ўткир ака билан севишиб турмуш қуришган. Ота-оналари иккисининг кўнглига қарашди. Саида эрка, тантиқ келин бўлди. қайнота-қайнонасининг хизматини қилиш ўрнига арзимас сабаблар билан онасиникига кетиб қоладиган одат чиқарди. Орада Муслима дунёга келди. Фарзандли бўлгач, эсли бўлиб қолишига умид қилган ота-оналар адашишганди. Келин арзимаган нарсалардан катта жанжал чиқаришни бас қилмади. Охири ўз уйига бутунлай кетиб қолди. Уни на эри, на рўзғори қизиқтирди. Ўзи бинойидек чевар, мижозлари етарли, бироқ турмушнинг қадрига етмади. Қизига ҳам тарбия беришда билганидан қолмади, эркалатди, меҳнатга ўргатмади. Муслима энг яхши боғчага, мактабга борди, бироқ одоб-ахлоқ, маънавият борасида етарли тарбия олмади.

Бугун қизидаги тошбағирликнинг, меҳрсизликнинг, лоқайдликнинг сабабчиси ўзи эканини дилдан ҳис этади. Саида опа бир вақтлар йўл қўйган хатолари жабрини тортаётганини билади, буни жуда кеч англади. Энди ёлғиз фарзандининг эртаси уни ташвишга соляпти. Аёл гоҳида ўйлаб туриб қўрқиб кетади: Муслимада айнан ўзининг болалиги, ёшлиги акс этмоқда эди. Эртага турмушга узатса, онасининг қисмати такрорланмайдими?!..

Аммо Саида опа ўзини қўлга олди. Қизини тўғри йўлга бошлаш учун ҳечдан кўра кеч яхши эканини англаб, ўзи йўл қўйган хатони тўғрилашга аҳд қилди...

Оминабону ТЎЛАНОВА,Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди