Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№10, 03.03.2016

МАДҲ

СЕН КУМУШСАН, СЕН РАЪНО

Аёл, мен сени олам қуёши, келажак йўлини ёритувчи моҳитоб, умид юлдузи деб атадим. Чунки сенинг юзларингда кишига умид учқунларини сочувчи нур, қалбингда меҳру муҳаббат оламининг порлоқ юлдузи бор.

Аёл, аввало, она, хонадон фариштаси, унинг гўзаллиги қошида ҳатто буюк даҳолар ҳам бош эгишган. Унинг асл гўзаллиги, нозик қалбининг поклиги, назокати, вафоси биландир.

Муқаддас аёл, севимли ёр, сен узун тунлар ухламай, денгиз париси ўз олтин балиқчаларини аллалаганидек, келажаги буюк Ватан ворисларига, эртанги куни порлоқ гўдакларга алла айтиб, оппоқ тонгларни қаршилайсан. Агар унинг бирор жойи оғриб қолса, ўзингни қўярга жой тополмайсан. Уйқусизлик толдирган ёш тўла кўзларинг билан атрофга умидвор нигоҳ ташлайсан. Шунда тонг сабоси секингина келиб, гул япроғида титраб турган шабнам мисол кўз ёшларингни артиб қўяди. Шу кўз ёшларинг билан ҳам гўзалсан, латофатлисан. Зеро,сенга ҳусн бағишлаган бу ёшлар доимо севинч ёшлари бўлсин.

Эй қудратли аёл, сен жасорат ва мардликда тенги йўқ Тўмарис, Барчиной, Ойсулувлар авлодидансан. Ўзбекона ҳаё ва ибо бобида Кумушбиби ва Раъносан. Шеърият маликалари Нодирабегим, Зебунисою Зулфияхонимлар издоши сенсан. Уларга илҳом бағишлаган ҳам ўзингсан, ўзбекнинг гўзал малаги! Шоирлар сен ҳақингда ашъор битдилар, мўйқалам соҳиблари эса гўзал сиймоингни яратди. Замондош шоиримизнинг ушбу шеърида ҳам сенинг мадҳинг тараннум этилган:

Вафо рамзи дебон ҳайкаллар

Оқсаройлар, Тожмаҳаллар,

Нурли қўшиқ, ўтли ғазаллар,

Яратилган бир хумор учун,

Бу дунёда аёл бор учун.

Онаизор шеваси ҳаёт,

Сулув, дилдор ишваси қанот.

Мафтун кўнгил меваси баёт...

Муҳаббат бор, хаёл бор учун,

Бу дунёда аёл бор учун.

Зилола ИБРАГИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди