Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№10, 03.03.2016

Қатра

ОНАМНИНГ ЭРКАСИ

(Тувакдаги гулга дил сўзларим)

Биласанми, сенга бугун айтадиган сўзларим ниҳоятда кўп. Мана, онажоним меҳри тафтида ўсаётганингга ҳам икки йил бўлди. Заминдан узилган бўлсанг-да, унинг меҳрли тупроғида умид чашмасидан сув ичиб яшаяпсан. Сенга қойил қолиш керак, хона ичидаги ҳаво гарди-ю одамлар дардини ютиб ҳам гўзаллигингни асло йўқотмайсан. Агар дилингда гинанг бўлса ҳам бизга доим "кулиб қарайсан". Бунинг сабабини англагандайман, чунки сен ҳам онамнинг фарзандисан. Худди мен каби сен ҳам унинг меҳридан қувват олиб, ўсиб-улғаймоқдасан.

Лекин сенинг мендан бир фарқинг бор. Деразадан қараб фақатгина ҳовлинигина кўрасан. Шу ҳовлини дунё, деб биласан. Аммо... Мана шу нозик ғунчаларинг билан кўзларга қувонч, дилларга сурур бағишлайсан. Асли узоқ йиллар яшаб, ҳеч кимга нафи тегмай ўтиб кетадиган кимсалар сендан ўрнак олсалар қанийди. Эзгуликни билмайдиган, бемеҳр юракларга яшаш мазмунини ўргатсанг-чи! Ахир, сен дунёга эзгуликлар қилиш, дунёга кулиб боқиш, ўзгаларга ҳам табассум улашиш учун яшайсан-ку...

Чиройлигим, тувакдаги Гул! Сени қалбимга экиб қўйсаммикан? Кўзларимда очилармиди ғунчаларинг... Сенинг гўзал хуснинг, ажиб ифоринг ҳамиша қалбимда яшайди. Чунки Сен ҳам онажонимнинг меҳри тафтидан унаётган эрка гулсан.

Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди