Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№11, 10.03.2016

Дил туfёни

БУВИМНИНГ ЎГИТЛАРИ

Ўша кун хамон эсимда. Биринчи маротаба "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивали туман босқичида ғолиб бўлган эдим. Ўшанда бўлиб ўтган воқеа ҳаётимдаги ўчмас хотира сифатида муҳрланиб қолди, мен умримга татигулик бахт ва қувончни туйдим.

Бувижоним Салимахон доно, ҳаётда кўпни кўрган аёллардан. У киши мени доимо интилиб яшашга, мақсадлар сари дадил қадам ташлашга ундайди. Бувимнинг ўгитлари, эл-юрт, одамларга наф келтирадиган инсон бўлгин деган насиҳатлари ўқишда, турли танловларда, умуман, ҳар қадамда менга куч бахш этди.

Адабиётга, ижодга бўлган меҳрим, бувижонимнинг қўл-лаб-қувватлашлари сабаб ижод қилишга, мақола ва кичик ҳикоялар ёзишга бўлган иштиёқим тобора ортиб бормоқда. Менинг ижодий ишларим туман, вилоят газеталарида чиқаётганлиги мени янада илҳомлантиради. Буни сезган бувижоним менга далда беради, кўп ўқиб, ўрганишим кераклигини айтиб, дуолар қилади.

...Ўшанда бувижонимга хушхабарни етказиш учун уй томон ошиқдим.

Бувим супада кўрпа қавиб ўтирарди. Олдига келиб, салом бердим. Бувижоним юзимдаги кувончни ва ғолиб бўлганлигим хабарини эшитиб, ўзида йўқ хурсанд бўлди.

- Табриклайман, қизалоғим, ижодинг янада юксалсин, - дея хурсандлигидан кўзига ёш олди.

Бувим гап бошлади:

- Болажоним, ҳеч қачон ижод қилишдан тўхтама. Доимо олға интил. Бугунги муваффақият меҳнатларинг, интилишларинг самараси. Интилган киши албатта, мақсадига етади. Халқимизда нақл бор: "Интилганга толе ёр". Сен ҳам ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамагин, толе сенга ёр бўлсин. Кичик бир ниҳолни ўсиб, улкан дарахтга айланишига ишонаман, ниҳолни парваришласанг бас, - дея менга насиҳат қилди.

Шунда мен ўзимга сўз бердим. Ватаним, халқим корига ярайдиган фарзанд бўламан. Ана шу қатъият мени ҳамиша олға интиишга ундайди. Қалбимга ана шундай қатъиятни муҳрлаган бувижонимдан бир умр миннатдорман.

Садоқат СОЛИЖОНОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди