Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 17.03.2016

НАВРЎЗНИНГ БЎЙИ КЕЛАДИ...

Атрофда баҳор... Янгиланиш, ёшариш фасли кезади. Ариқлар лабида ханда отган майсалар табитга салом бергандай шабодада енгил тебранади. Замин яшилликдан шод. Дарахтлар куртакларида қулоч ёзган кўкламий гўзаллик атрофга ажиб тароват таратади.

Сочларига гулчамбарлар таққан қизларнинг юзида кулгу, лабларида табассум. Ошиқона нигоҳлардан маст кўнгиллари баҳор латофатидан миннатдор. Кичкинтойлар учириб-учириб ўйнаётган варраклар мусаффо осмонни маҳв этгудек гўё.

Ана, лолақизғалдоқларга бурканган адир, дала, қирларда ўзгача гўзаллик. Тоғ эркаси бўлган лоланинг анвойи чаманига айланган замин назокатдан, ёшаришдан энтикади. Бир қучоқ лолани бағрига босган қизнинг ёноқлари изҳори дилдан лов-лов ёнади. Баҳор ташрифи юрагини-да орзиқтиради.

Табиатни бағрига олган Наврўзи оламнинг бўйи келади атрофдан. Дошқозонларни тўлдирган сумалак, баҳорий таомлар - кўк чучвара, кўк мантиларнинг иштаҳани қитиқловчи иси ҳовлини тутади.

Юртга келган айём муборак! Заминни қучган, бахти кулган диёрни эркалаган, Наврўзи олам, хуш келдинг!..

Гулчирой ШАМСУТДИНОВА,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди