Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 17.03.2016

Дил туғёни

ЭЗГУ ТУЙҒУЛАР ҲАМРОҲИМИЗ БЎЛСИН

Бахт ва бахтсизлик нима? Нима учун инсон ҳаёти мана шу икки мезон билан ўлчанади? Балки бу саволим кимларгадир ғалати туйилар. Бахт ва бахтсизлик оқ билан қорани ажратишдай оддий бир нарса эканлигини айтиб устимдан кулар.

Киши ҳамиша бахтга интилиб яшаса-да, доим ҳам ўзи хоҳлаганидай бахтга эриша олмас экан. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ бўлгани каби ҳаётимиз ҳам яхши ва ёмон, қувончли ва ғамгин кунлардан иборат бўлишини ана шу ҳолатларни бошимиздан ўтказганимиздагина англаб етар эканмиз. Қувончли кунларимизда бахтдан масрур бўлсак, бошимизга турфа ташвишлар тушган пайтдларда ўзимизни ночор ва бахтсиз ҳис этамиз. Бу ҳаёт қонуни олдида ҳамиша ожизмиз. Шу боис ҳаётда бахтлиман ёки бахтсизман дейишга ҳақли эмасмиз. Зотан, яхши кунлар, эзгуликлар умиди билан яшашни, қийинчиликларга сабр қилишни ўрганиш ҳаётимизга мазмун беришини асло унутмайлик.

Яна тақдир деган атама ҳам борки, уни қандай эканлигини ҳеч қачон била олмаймиз. Дардлар гирдобида қолганимизда тақдиримиздан нолиймиз, азоблар тортамиз. Тўғри, тақдири азал бу Яратганнинг инъоми. Бироқ бошимизга тушган қатор ҳаёт синовларидан англаймизки, тақдиримизни қандай бўлишига ўзимиз ҳам қайсидир маънода сабабчи бўламиз.

Дардларимизни эшитиб, кўриб туриб ёрдам қўлини чўзмаган яқинларимизнинг бепарволиги ёхуд билиб-билмасдан ёки тубанлик ботқоғига ботишни истамасдан бажармаган амалларимиз қурбони бўлиш бизни янада сабрли ва бардошли бўлишга ўргатади. Лекин ҳеч қачон қисматим шу экан, дея ўзимизни тақдир ҳукмига ташлаб қўймаслигимиз керак. Яхшиликка интилиб, ақл-идрок ва умид билан яшай олсак, ҳаётимиз, албатта, чиройли, ўзимиз эса бахт суруридан сармаст бўламиз.

Инсон ўз ҳаётида сукут, сабр, меҳр, муҳаббат, умид туйғуларини асраб-авайлаши, улардан қувват олиб яшашни билиши жуда муҳим экан.

Сукут ва сабр кишига кўп нарсалар бера олади. Инсонлар турфа хил бўлади, лекин кўпинча бир хил дард уларнинг ич-этини емиради. Англаганим шу бўлдики, доно инсонлар дардларини сукут ортига яширади, сабр билан енгади. Агар сукут ва сабр бўлмаганида эди, уларнинг оҳу нолалари, дардларини жажжи жисмлари кўтара кўтара олмас эди.

Меҳр ва муҳаббат бор экан, ҳаёт бардавомдир. Лекин назаримда бугун бу туйғулар кама-йиб, гўё сохталашиб бораётгандай. Кимлардир уни аллақачон оёқ ости қилишга улгурган. Кимлардир унга муҳтож, меҳрнинг, муҳаббатнинг тафтига зор. Уни қучишини, ундан ҳарорат олиб яшашни истайди.

Умид бор экан, дунёда ҳамма бахтга интилади. Умид туфайли қалбларда яхши кунларга етишиш иштиёқи бор. Умид борлиги учун ҳар қандай нарсага сукут ва сабр қиламиз, қалбимиздан меҳр-муҳаббат тафти ўчмайди.

Азиз замондош! Бахт ва бахтсизлик, қувонч ва дард-алам орасида қурилган ҳаётимизни чиройли қилиш, тақдиримиз бахт ва қувончга ҳамиша ҳамроҳ бўлиш учун курашайлик, фақат эзгу амалларни бажаришга интилиб яшайлик.

Зулхумор АКБАРОВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди