Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№14, 31.03.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

ҲАР НЕЪМАТНИНГ УВОЛИ БОР

Кўчага сув сепилган, райҳон ҳиди димоққа урилади, дарвоза қия очиқ.

- Раъно, сув жўмрагини бураб қўй, қизим, бир ҳовуч тоза сувга кимлар зор бўлишмаган, - деди супада кўрпа қовиётган Ойгул момо.

- Оқса оқаверсин, ҳозир бандман-да, бувижон, - деди телефон титкилаётган Раъно.

Ойгул момо бош чайқаб, ҳовли четидаги сувнинг жўмрагини бураб қўйиш учун қўзғолди...

- Раъно, кундузи ҳам чироқни ёқиб қўясанми?

- Нега телевизорни кўрмасанг, ўчириб қўймадинг?

Момонинг бу каби танбеҳларини Раъно ҳар куни эшитади, аммо эътибор бермайди. Ойгул момо набирасига насиҳат қилиб чарчамайди, ҳар нарсанинг уволи борлиги ҳақида гапираверади, Раъно эса...

Тўсатдан момонинг мазаси қочди, шифохонага тушиб қолди. Ойгул момонинг даволаниши узоққа чўзилди.

Раъно ўқишдан келса, чироқ ўчган. Билса, қарздорлик учун ўчирилибди. Шунда набира бувисининг нима учун жонсараклик қилишини тушуниб етгандек бўлди.

"Бувим бежизга чироқни бесабаб ёқиқ қолдирма, демас эканлар. Демак, ҳар бир неъматдан тежамкорлик билан фойдаланиш керак экан", кўнглидан ўтказди Раъно.

Сарвиноз СУЛТОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди