Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№16, 14.04.2016

Янги китоб

ИЖОД СЕҲРИ

Нозима Ўлмасова шеъриятнинг сеҳрли оламига эндигина кириб келаётган ёш ижодкорлардан биридир. Ўз олдига билим олиш, адабиётнинг сир-асрорларини пухта эгаллаш орқали юртдошларимизга ўзининг ижод намуналарини туҳфа этмоқликни мақсад қилиб олган. Ҳозирда у Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида таҳсил олиш билан бирга, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" адабий тўгарагининг фаол аъзоларидан бири сифатида ижод борасидаги билим ва маҳоратини мустаҳкамламоқда. Турли матбуот нашрлари саҳифаларида чоп этилаётган унинг шеър, кичик ҳикоя ва қатралари кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Яқинда Тошкентдаги "Мумтоз сўз" нашриётида Нозиманинг "Ишқ илтижолари" деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. Ушбу китобга киритилган шеърларда адабиётга меҳр, туғилиб ўсган диёрга, ота-онага бўлган самимий муҳаббат, ёр-у дўстларга садоқат туйғулари тараннум этилган.

Тўпламдан ўрин олган "Қалбим покиза", "Ишқим чин", "Мен қайтаман" номли шеърлар гўзал ташбеҳларга бойлиги, самимий мисралари билан ажралиб туради. Айниқса, "Ишқ илтижолари" шеъридаги қуйидаги сатрлар ўқувчини бефарқ қолдирмайди, албатта.

Мен қайтаман соғинганингда,

Кўзинг ёшга тўлганда бир кун.

Мен қайтаман эслаганингда,

Ой ёритса қаро тун бағрин...

Келажакда яхши ижодкор бўлишга интилаётган Нозимахонга оқ йўл, ижодий баркамоллик, ўқиш ва ишларида омадлар тилаб қоламиз.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди