Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№17, 28.04.2016

Шеърият гулшани

Ўзга бахт не даркор?

Ҳар тонг саҳар юзларимни силаса шамол,

Бобоқуёш таъзим қилса менинг қошимда.

Мен халқим қизиман, қошлари ҳилол,

Ўзга бахт, ўзга юрт менга не даркор?!

Санамлар сарвари менинг юртимда,

Олтину гавҳари менинг юртимда,

Ўғлоним қолади менинг ортимдан,

Ўзга бахт, ўзга юрт менга не даркор?!

Алпомиш азиз қилган тоғлари бор,

Ҳар тарафи гулга тўлган боғлари бор,

Кураклари ерга тегмас ўғлонлар бор,

Ўзга бахт, ўзга юрт менга не даркор?!

Боболарим меҳмон кутар азиз эшикда,

Чақалоқлар ухлаб ётар олтин бешикда,

Меҳринг қучиб, қалбим тўлар тоза ишққа,

Ўзга бахт, ўзга юрт менга не даркор?!

Дилором ҲОЗИРОВА, Асака тумани.

МУҲАММАД ЮСУФ

Марҳамат боғидай сахий шоирим,

Ҳам Улуғтоғидай баланд шоирим,

Замона Машраби - асл шоирим,

Бобурнинг издоши - Муҳаммад Юсуф.

Автолар асрида отни туш кўриб,

Фаранг атиридан ялпизни хуш кўриб,

Булбулдан ҳол сўраб, гулдан ҳол сўраб,

Табиат сирдоши - Муҳаммад Юсуф.

Халқимнинг қалбини шеърга солганим,

Ғамгинлар ғамидан ўйга толганим,

Лолақизғалдоқни юпатолганим,

Дардлилар дилдоши - Муҳаммад Юсуф.

Сиз кетгач, замин-у осмон йиғлади,

Тошканд-у Бухоро, Анжон йиғлади,

Юракда армон ва ҳижрон йиғлади,

Кўзларимнинг ёши - Муҳаммад Юсуф.

Дилбар шеърингизни дилга этиб жо,

Сизни ўзбек эли унутмас асло,

Шеъримдан руҳингиз шод бўлсин илло,

Шеърият гултожи - Муҳаммад Юсуф.

Нафиса АБДУВАҲОБОВА,

Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси.

АЗИЗИМ

Ишқимни ёлғонга йўйма, азизим,

Муҳаббат қалбимнинг бир мураббийси.

Сен мени ёлғондан суйма, азизим,

Мен сендан бахт сўраб келдим, азизим.

Айбдорман, гар севиб айб қилсам,

Севги, муҳаббатим куйларга солсам.

Йўқ дема, сен учун меҳрим беролсам,

Мен сендан бахт сўраб келдим, азизим.

Биламан, қалбингда севгим изи бор,

Сезяпман кўнглингда ишқнинг иси бор,

Ахир муҳббатнинг мукофоти бор,

Мен сендан бахт сўраб келдим, азизим.

Муҳаббати азал мангу баҳордур,

Садоқат қасамин ичганлар бордур,

Дунёда чин севган омадга ёрдур,

Мен сендан бахт сўраб келдим, азизим.

Иқшнинг осмонида соф туйғу ёнар,

Ёлғиз севги афсус умидсиз сўнар,

Жаннатда чин муҳаббат абадий бўлар,

Мен сендан бахт сўраб келдим, азизим.

Наргиза МУҲАММАДСОДИҚОВА.

СОЧИНИ СИЛЛИҚ ТАРАБ

Юрагим ёқди париваш, сочини силлиқ тараб,

Нигоҳим тушса, гўёки ул қилар қуллуқ, тараб.

Орзуйим сочингни силаб, дил изҳорим айласам,

Боғладинг қалбимни маҳкам, ўримин турли тараб.

Сочлари ярқираган қиз, юрагим интиқ сенга,

Силкитиб ҳар ён атайин қийноққа солдинг тараб.

Ишқ, муҳаббат бобида ўзимни танҳо ўйласам,

Сочингдан ошиғинг бисёр, қалбимни олдинг ўраб.

Исмингни сўрдим мен аста жилмайиб қўйдинг ҳилол,

Жилвалар қилди нигоҳинг, мен томон сочинг тараб.

Кўзларинг оху мисоли боқишинг Лайли каби,

Белларинг нозик ниҳолдек, юргин ҳолимни сўраб.

Сен сочингни тарашингдан жисму жоним ўртанур,

Севги мадҳин сочларингга гул билан олдинг боғлаб.

Одилингни банди қилдинг, сенга жон қилди фидо,

Эҳтиёт қил, сен ўзингни қийнама бағрим доғлаб.

Одилжон ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Андижон шаҳри.

БАҲОР

Баҳор фасли гўзал, жуда мафтункор,

Сават гуллар сочар боғ-у роғларга.

Қушлар чуғурлашар такрор ва такрор,

Яшил чойшаб ўрар баланд тоғларга.

Майсалар юзида шабданмлар ёнар,

Осмоннинг қаъридан оқ булут чиқар.

Сокинлик улашар ёмғирлар гоҳи,

Майин шаббодалар ялпиз тебратар.

Қир-адирга тўлар қизил лолалар,

Гулзорда учиб, ўйнар капалак.

Етти хил рангин гўё кўз-кўзлаб,

Осмонда товланар ажиб камалак.

Нозима ЎЛМАСОВА,

Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

ДЕҲҚОНИМ

Ҳар бир туп ғўзага меҳрини берган,

Тонг саҳар шошилиб далага келган,

Қадоқ қўлларида оқ олтин терган,

Қўллари сеҳрли бободеҳқоним.

Жасорат бобида тенги йўқдирлар,

Кексайган чоғда ҳам қалби чўғдирлар,

Кетмони бўлсалар кўнгли тўқдирлар,

Қўллари сеҳрли азиз деҳқоним.

Қиш бўлиб даладан сепин йиғмасдан,

Қуёш кўк тоқига ҳали чиқмасдан,

Эрта тонг хўрозлар қичқирмасидан,

Далага йўл олган бободеҳқоним.

Меҳнатда тер тўкиб сира толмаган,

Ёмғирдан ўзини пана қилмаган,

Чарчоқ нималигин асло билмаган,

Юртига жонкуяр бободеҳқоним.

Розия АҲМАДЖОНОВА,

Олтинкўл тумани.

НИМА ҚИЛАЙ?

Айтинг, дўстлар нима қилай ёрим учун?

Кўнглига йўл тополмасдан дилим абгор.

Ёрга айтар гапларим кўп айтолмайман,

Юрагимда изҳорларим қатор-қатор.

Айтинг, дўстлар нима қилай ёрим учун?

Нигоҳида садоқатин сезгим келар.

Гўёки мен бегонаман дилда алам,

Ҳар сония кўнгил боғин кезгим келар.

Айтинг, дўстлар нима қилай ёрим учун?

Бардошимни ожизликка йўйса нетай?

Агар менсиз бахтли сезса гар ўзини,

Бахти учун бу дунёни мен тарк этай.

Айтинг, дўстлар нима қилай ёрим учун?

Бир эътибор меҳри учун жоним фидо.

Парвонаман атрофида кеча-кундуз,

Забонидан чиқмайди-я ҳач бир садо...

Насиба ФЕРУЗ,

Пахтаобод тумани.

УВОЛ

Ширин орзу ният ила,

Келин тушди бир хонага.

Келди-кетди бошланди хўп,

Мансаб тегди қайнонага.

Етти қават кўрпачага,

Чиқиб олди у бир онда.

Қирқ кун маъзар келмаса гар,

Келин шўрликка ёмон-да.

Она қизин тинчин ўйлаб,

Рози бўлди ҳаммасига.

Бошдан оёқ сарпо қилди,

Тоға, хола, аммасига.

Уйнинг барча юмушларин,

Ўз бўйнига олди келин.

Ҳизматларга ҳозирланиб,

Маҳкам боғлаб олди белин.

Шу зайлда кун, ой ўтди,

Шодликларга тўлди эшик.

Қайнона дер: келсин дарҳол,

Қуда, юз долларли бешик.

Қарз - ҳавола қилиб бозор,

Бешик юборди қуда.

Арзон бешик олинди деб,

Жанжал бўлди хўп беҳуда.

Жаҳли чиқди уни ёмон,

Келинни уйдан ҳайдади.

Бошқа бойроқ қиз оласан,

Дея ўғлин авради.

Она айтганин қилиб,

Аёлин қувиб солди.

Арзимаc матоҳ учун,

Бир бола етим қолди.

Озодахон ОЛИМОВА,

Шаҳрихон тумани.

ШУКРОНА

Она юрт, мустақил бўлганингга мен,

Минг бора шукрлар айтаман.

Шу улуғ диёрда яшар эканман,

Тупроғинг кўзимга суртаман.

Ҳурлик шамоллари эсган шу замон,

Тўйиб-тўйиб нафас олгим келади.

Мусаффо осмоним, сенинг бағрингда,

Қушдек қанот ёзиб учгим келади.

Юртим, сенинг камолинг тилаб,

Илму фан йўлида излансам мен ҳам.

Довруғинг эшитиб лол бўлсин жаҳон,

Номингни битмоққа ожиздир қалам.

Истиқлолинг, қутлуғ азиз жонажон юртим,

Маърифат нурлари йўлинг ёритсин.

Ҳурлик нашидасин тотиб ҳар одам,

Бағрингда бахтиёр ўйнасин, кулсин.

Одинахон РАЗЗАҚОВА,

Олтинкўл тумани.

БАҲОР СИЗГА ЎХШАЙДИ...

Баҳор сизга ўхшайди жоним, онажон,

Чеккасига гул тақиб чиқар йўлимга.

Гўё сиз бор мен учун гуллайди жаҳон,

Баҳор бўлиб чорлайсиз орзу уйимга.

Баҳор сизга ўхшайди жоним, онажон,

Оппоқ рўмол бошида сиздайин кутиб.

Бир туп ўрик ҳовлида тебраниб чунон,

"Келарми" деб интизор турар гул тутиб.

Баҳор сизга ўхшайди жоним, онажон,

Ҳар майсани авайлаб ундирар аста.

Гулчечаклар бўйнига тақибди маржон,

Ҳар йўлимга меҳрини айлар пайваста.

Баҳор сизга ўхшайди жоним, онажон,

Юзингизда табассум юрасиз шодон.

Яхшиликка бурканган бу ёруғ жаҳон,

Бахтимга бўлингиз доимо омон.

Гўзал ҒАНИЕВА,

Андижон машинасозлик

институти талабаси.

ВАТАН

Сенга меҳрим дилда жо,

Сенсан мен учун танҳо,

Осмонимиз мусаффо,

Жонажоним Ватаним.

Боғларинг жаннатмисол,

Меваларинг мисли бол,

Кўрмасин боғбон завол,

Жонажоним Ватаним.

Қўлингдан аста тутдим,

Менга она бўл, юртим,

Тупроғинг кўзга суртдим,

Жонажоним Ватаним.

Меҳринг бамисли уммон,

Унутмам сени ҳар он,

Ўсдик бағрингда шодон,

Жонажоним Ватаним.

Сарвиноз ТЎЛАНОВА,

Марҳамат тумани.

ҲАЁТ БУ...

Ҳаёт - тошқин дарё, сокин оқмайди,

Йўлида довулу тўфонлари бор.

Омад ҳамиша ҳам кулиб боқмайди,

Мушкули дилларга беради озор.

Лек ажиб қўшиқ-ки, сеҳрли оҳанг,

Тортиб бораверар ўз гирдобига.

Боғлаб олади ҳолинг қилиб танг,

Маҳлиё эттириб ўз офтобига.

Асли ҳаёт бизга берилган неъмат,

Ёмон йўлларидан асло юрмайлик.

Бахт суруридан бўлайлик сармаст,

Энг аввало, инсон бўлиб яшайлик.

Мадинабону АСЛИДДИНОВА, Балиқчи тумани.

БОБОМ ВА БУВИМ

Бобом уйнинг чироғи,

Бувим чироқнинг нури.

Фақат битта тилагим -

Узоқ бўлсинлар умри.

Бобом жуда самимий,

Бувим соддадил, оддий.

Ёмонликлардан йироқ,

Эзгуликларга ўртоқ.

Уч қизи бор жаннати,

Уч ўғли бор савлатли.

Набиралар бўлса жам,

Гўё ёришар олам.

Бўлинглар доим омон,

Ниятим амалга ошсин.

Яна тилагим: - иккиси -

Узоқ умр кўришсин.

Лобарой СУЛТОНОВА,

Избоскан туманидаги

37-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

ҲАСАДГЎЙ

Ҳасадгўйнинг ҳасад иши,

Кўнгли сира оқ бўлмас.

Ёв кўринар ҳар бир киши,

Ҳеч кимсага эл бўлмас.

Кир қидирар тирноқдан ҳам,

Яхши ишни кўролмас.

Ғийбат, миш-миш топса, барҳам,

Ғазабланар чидолмас.

Сўз найзасин санчиб яйрар,

Соғ юракни қилар хаста.

Дўстларни ҳам зимдан қайрар,

Ҳасад ўтин ёқиб аста.

Мангудир иймон, диёнат,

Ҳасадгўйда йўқ эзгу тилак.

Ахир умр, жон ҳам омонат,

Ҳасадгуйлик нимага керак?

Садбархон МАМИТОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди