Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№17, 28.04.2016

Турмуш чорраҳаларида

ХИЁНАТКОР ДУГОНА

"Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга!" Дўстликка, дўстга хиёнат қиладиган, инсон қадр-қимматини ерга уриб, ўз манфаати йўлида ҳар қандай разилликдан ҳам қайтмайдиган нобакор кимсаларга нисбатан айтиладиган бу мақолни Шарофатхон ҳам яхши биларди. Бироқ ўз ҳаётида ана шундай дўстга дучор бўламан, деб сира ўйламаганди.

... Улар Шаҳзодахон билан анча йиллардан буён қадрдон дугона бўлиб юришарди. Давраларда чиройли, ҳикматли гаплари билан ҳаммани ўзига қаратадиган Шаҳзодахон гоҳида бошига катта оқ рўмолини дол ташлаб, чиройли кийиниб, маросимларга селкиллаб кириб келганида Шарофатхон унга ҳавас қилар, шундай дугонаси борлигидан фахрланиб ҳам қўярди.

Буни қарангки, фахрланган дугонаси сабаб келгуси ҳаёти зулматга айланишига озгина қолди. Агар давлатимиз чегарачилари бўлмаганда эди, ким билади у қаерларда, қандай шароитларда юрган бўларди.

... Хорижий давлатда мўмай пул тўланадиган иш борлигини айтиб, Шарофатхонни қизиқтирган дугонаси унинг фуқаролик паспортини, йўлкира учун 100 минг сўм пулини ҳам олди. Шарофатхонга хорижга Қирғизистон Республикаси орқали кетишини айтди. Белгиланган куни яширин айланма йўл орқали кузатиб қўйди. Бироқ бундан хабар топган чегарачиларимиз Шарофатхонни шериклари билан тўхтатиб, қонунга хилоф равишда чегарани бузиб ўтаётган пайтда қўлга олдилар.

Чегара тўғрисидаги амалдаги қонунларни бузгани, бунинг устига ёнида ҳужжати ҳам бўлмаган аёл хийлакор дугонаси билан бирга қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

Шарофатхон ўзининг ишонувчан ва соддалигидан пушаймон бўлди, қилмишига яраша жазоланди. Дугонасининг хиёнатидан озор чеккан аёл "Узоқнинг, яъни ўзга юртнинг буғдойидан, ўз юртининг сомони яхши" эканлигини англаб етди.

Раҳима

АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди