Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№19, 05.05.2016

Муносабат

ШОИРА ЗУЛФИЯ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон халқ шоираси, бетакрор истеъдод соҳибаси Зулфия Исроилованинг бой ижодий мероси ўзбек адабиётининг шуҳратини оламга ёйишда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, шоиранинг ижодий фаолияти ҳамда мазмундор ҳаёт йўли ўқувчи ва талаба қизларни тарбиялашда, уларнинг маънавий ва маърифий камолотида муҳим тарбиявий вазифани ўтайди.

Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди барча хотин - қизлар учун ибрат. Негаки, унинг ҳаётдаги меҳнатсеварлиги, доимо олға интилиши, севги бобида садоқатли ёр эканлиги, бадиий ижод борасида тинимсиз изланувчанлиги ҳамда ҳаёт қийинчиликларида эсанкирамаслиги, эришилган ютуқлар олдида ўзини йўқотмаслиги ҳар қандай қиз ёки аёл қалбида ҳавас уйғотади.

Зулфия шеърияти эса ёшларимизни тинчлик, ватанпарварлик, юртга, табиатга ва инсонга меҳр - муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида "Зулфия номидаги Давлат мукофоти" нинг таъсис этилиши мактаб, коллеж ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқувчи ва талаба қизларида катта қизиқиш уйғотди. Қизларимиз илм - фан, адабиёт, санъат соҳасида астойдил ижод қилиб, спортда юқори натижаларга эришиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига даъвогарлик қилмоқдалар.

Бизнинг коллежимиз собиқ талабаси Зиёда Акбаралиева ҳам ҳунармандчилик йўналиши бўйича кулолчилик соҳасида эришган ютуқлари ҳамда ўқишдаги мувоффақиятлари учун "Зулфия" мукофотига сазовор бўлган эди.

Ҳозирги кунларда ҳам қизларимизнинг энг юксак орзуси -"Зулфия" мукофоти соҳибаси бўлиш. Шу мақсад сари тинмай интилаётган коллежимиз қизлари аъло баҳоларга ўқиб, жамоат ишларида фаол қатнашиб, тенгдошлари орасида наъмуна бўлишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бу эса Зулфиянинг ибратли ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида, уларнинг маънавий - маърифий камолотида жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Манзурахон

АБДУЛҲАМИДОВА,

Асака педагогика коллежининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди