Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№19, 05.05.2016

Маънавият

КИТОБ ЎҚИБ ЎТИРГАН ДЕВОНА

Мен ҳар кунгидек ўқишга бориш учун барвақт уйғондим. Кўчага чиқдим ҳам. Одатда эрталаблари одат бўлиб қолгани сабабли пиёда юришни ёқтираман. Чорраҳадан ўтаётганимда бехосдан бекатда китоб ўқиб ўтирган бир девонани кўриб қолдим. Шунда кўнглимни ажойиб ҳис чулғаб олди. Бу тасодифга қўнғироқ чалиниб, дарсга шошилганча кириб кетдим. Машғулотларда ўтирар эканман, ўша бекатдаги инсон ҳеч ҳаёлимдан кетмади. Дарслар тугагач, ҳамма уй - уйларига тарқалишди. Қайтаётганимда йўл четида кетаётганимда яна ўша инсонга дуч келдим. Кўринишлари бир аҳвол, соч-соқоли олинмаган, кўрган инсоннинг раҳми келади. Шунда ҳам қўлидаги китобини қўймасди. Билмадим, ўша девонага ҳавасим келди. Гоҳида ўйлаб қоламан, кўчадаги бир девоначалик ҳам китобга меҳрим бўлмаса. Баьзи вақтларда мен бу ночор инсонни кўриб қолардим. Қаерлардадир ётган емиш орқали қорнини тўйдирар, у ёқ буёқда ётган қоғозлар, пластмасса ва бошқа турли буюмларни топиб сотар, назаримда ана шу ҳисобига тирикчилик ўтказарди.

Баъзида кўча-кўйда бундай инсонлар учраб туради. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, ўзига тўқ, бой-бадавлат бўлса-да, йиллар мобайнида қўлига бирор марта китоб ушламайди. Ҳатто тушкунликка тушган пайтларида спиртли ичимлик ичиб, ўзининг ғам-андуҳларини унутгандай бўлади.

Бундай йўлни тутгандан кўра, китоб ўқиб маънавиятимизни бойитганимиз яхши эмасми? Ёки уйимизни қимматбаҳо жиҳолар билан тўлдиргандан илм хазинаси бўлган китобни олиб келайлик. Балки ўзлари ўқимаслар, оила аъзолари, фарзандлари мутолаа қилар. Зеро, инсон учун китобдан яхши дўст йўқ!

Сиёвуш РЎЗИЕВ,

АндиМИ қошидаги Бўстон академик лицейи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди