Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№19, 05.05.2016

Тафаккур

ХУДБИНЛИК-ИЛЛАТ

Инсон ҳаётда бошқаларнинг фақат ёмон томонини кўриши эмас, балки яхши фазилатларини ҳам ахтариши керак.

Шунда инсонларга бўлган меҳр янада ошади. Фақат ёмонлигини ахтариб, ҳаммадан нафратланадиган одам худбин одамдир. Ўткир Ҳошимовнинг бир гапи бор: "Ўзидан бошқа ҳаммани ёмон кўрадиган одам охир-оқибат ўзидан бошқа ҳамманинг нафратига йўлиқади". Бу сўзларнинг туб маъносини тушуниш учун олим ёки донишманд бўлиш шарт эмас. Ҳаётимиз давомида ўзимиз буни англаб етамиз.

Мен ўзимга тенгдош бир қизни билардим. У ўзига тўқ оиланинг қизи. Ҳеч кимни менсимайдиган бу қиз ҳамманинг ёмон томонини ахтарар, ўша одамнинг орқасидан бошқаларга ёмонлаб, қизларни бир-бири билан уриштириб роҳатланарди. У кимнингдир бир нуқсонини айтмаса туролмасди. Бора-бора унинг гапига ҳеч ким ишонмай, унга қулоқ солмай қўйди. Синфдошлар орасида унинг бор-йўқлиги билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ эди. У ҳаммадан нафратланарди. Фақат ўзини яхши кўрарди. Орадан кўп вақт ўтмай ундан ҳамма нафратлана бошлади. Лекин кунлар ўтиб у бир ўзи ҳеч нарсага эришолмаслигини, дунёдаги ҳамма нарса пул билан ўлчанмаслигини тушуниб етди.

Бир куни у ҳаммамиздан кечирим сўради. У бундай ёмон одатларини ташлаб, бизнинг сафимизга қўшилди. Демоқчи бўлганим, биз бугун бир-биримизга меҳр кўрсатсакгина худбинлик балоси қалбларимизни эгаллай олмайди.

Зеро, яхшилик, меҳр бор жойда худбинликка ўрин йўқ.

Дилобар МУҲАММАДСОЛИЕВА,

Балиқчи туманидаги 18- умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди