Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№20, 12.05.2016

Кечинма

ҲАЁ - ҚАЛБИМГА ЛИБОС

Майин ва шўх шамоллар эсиб, орзулар фасли - баҳор кириб келди. Қалбимни яна ўша ҳаяжон, ўша туйғу қоплаб олади. Нега ана шу ҳаяжонни буткул унута олмаяпман? Нега майин шаббода, гўзал баҳор менга уни эслатаверади? Ҳудди у қаршимда тургандек ҳаяжон ва қўрқувдаман.

Йўқ, мен уни асло кўра олмайман. Чунки унинг аниқ манзили йўқ. У фақат қалбларда яшайди. У инсонга бўлган туйғуларим ҳам фақат қалбимда бор. Уни кўрмасам, унинг ёнида бўлмасам ҳам борлигидан қувонаман, хаёлларимда у билан суҳбатлашаман, қалбимда гўзал туйғулар жўш уради. Менга мана шунинг ўзи кифоя. Мана шундай туйғулардан бахтни, муҳаббат кучини, қадрини, залворини ҳис қиламан.

Олийжаноб инсонни севдим, унга кўнгил бердим. Лекин ҳеч қачон ошкора айта олмайман, севгимни изҳор эта олмайман. Кулиб тургувчи кўзларини соғинсам ҳам, унинг суҳбатига муштоқ бўлсам, бундан қалбим озор чекса-да, ҳузурига бора олмайман. Муҳаббатнинг ана шу ширин озори қалбга таскин беради.

Тилларим қалбимни койийди - аҳмоқсан. Сени эсламаган, ҳатто билмайдиган инсонни қандай қилиб севиш мумкин. Лоақал у сенга биргина қиё боқса ҳам майли эди.

Қалбим бундай таъна-дашномларга парво қилмайди. Барибир севаверади, қўмсайверади. Қайсар кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан. Назаримда у урушдан тўхтасагина севишдан ҳам тўхтайди. Севгимни изҳор эта олмасам ҳам бундан асло афсусланмайман.

... Ичимдаги кўринмас куч "айт унга, муҳаббатинг қадрига етсин" дейди. Йўқ, айта олмайман, ҳеч қачон айта олмасам керак. Чунки бунга ҳаё, ибо деб аталмиш туйғулар йўл қўмайди. Қалбимда севгим билан бирга, ана шу туйғулар борлигидан, вужудим хаёдан либос кийганлигидан асло афсусланмайман.

Наргиза МУҲАММАДСОДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди