Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№20, 12.05.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

АЁЛ БАХТИ

Фарзанд туфайли кўрмаган жойингиз қолмас экан. Қизим туғилганидан буён дардига даво излаб, кўплаб шифохоналарда бўлдик. Ҳеч бир онанинг фарзанди ногирон туғилмасин экан. Дилбандингни бундай аҳволда кўриш она учун нақадар оғир.

Тенгқурлари чопқиллаб югураётганини ёки ўйинга тушаётгани кўриб, менинг болам ҳам шулардек ўйнаб-кула олармикан, дея ўкинган онанинг кўзларига қараш жуда оғир.

Қисмат бизни сиҳатгоҳда учраштирди. Марғубахон ўғли Анваржонни даволаш илинжида келибди. Онамиз-да, тезда тил топишиб кетдик.

Сиҳатгоҳда шарт-шароитлар яхши, даволаниш учун барча шароитлар муҳайё. Эрталаб фарзандларимизни муолажа олишларига кўмаклашамиз. Оқшомлари эса узоқдан-узоқ суҳбатлашамиз. Шундай кунларнинг бирида Марғубахон дардини тўкиб қолди.

"Ота-онам болалигимда ажрашиб кетишган. Кейин иккаласи ҳам оилалик бўлишди. Ота-она меҳридан бенасиб ўсдим. Бахтимга бувижоним бор экан. Ўша кишининг ёнида қолдим. Уларнинг иссиқ бағрида улғайдим. У киши оламдан ўтганларидан кейин тоғам билан келинаям ёлғизлигимни сездирмасликка ҳаракат қилдилар.

Мактабни тугатгач, фабрикада ишлай бошладим. Турмушга чиқдим.

Ўғлимнинг туғилиши оиламизга бир олам қувонч олиб келди. Бироқ хурсандчилик кунларимиз узоққа чўзилмади. Ўз вақтида олди олинмаган касаллик туфайли ўғлим ҳали ёшига етмай ногирон бўлиб қолди. Кўрсатмаган табибу шифокорларимиз қолмади. Бироқ натижа бўлмади. Бола туфайли эр-хотин тез-тез аразлашадиган бўлиб қолдик.

...Орадан беш йил ўтди. Ўшанда янги йил байрами эди, касалхонада даволанар эдик. Барча шерикларимизнинг яқинлари келиб кетишди. Бизни йўқлаб ҳеч ким келмади. Кечга қадар йўл қарадим. Хўрлигим келди.

Эртаси куни онам келиб қолдилар. Унинг ташрифи кўнглимни тоғдек кўтариб юборди. Бироқ онам ўгай отамга билдирмасдан, яширинча келган экан, тезда кетди. Бир ёқда ўғлимнинг "Дадам қачон келади? Дадамга бораман", дейиши юрагимни эзади.

Ота меҳридан бенасиб улғайдим. Энди болажонимнинг қисмати ҳам меникидай бўлишлиги менга азоб берарди. Мен ҳам ёруғ оламда рўшнолик кўрармикинман? Бу кунларнинг поёни бормикан? .. "

Марғубахон билан суҳбатимиз узоқ давом этди . Унинг сўзларини тинглар эканман, тасалли берувчи бирор сўз топа олмадим. Англаганим шу бўлдики, аёл учун энг катта бахт фарзанди, унинг соғлиги ва оиласи экан.

Гулноз АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди