№22, 26.05.2016 СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ
Илк бор қўлларимга тутқазган қалам,
Устозим, хайр демоқ оғирдир шу чоқ.
Илмингиз нури-ла ёришган олам,
Бугун чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Сен-ла ўтган дамлар бирам беғубор,
Суянч бўлганимиз синфдош, ўртоқ.
Маҳзун хайрлашмоқ куйин чертар тор,
Бугун чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Илк устоз, илк таълим, илк ишқ сурури,
Мактаб, бари сенда очади қучоқ.
Бугун барчасига хотира нурин
Сочганча чалинар сўнгги қўнғироқ.
Хайр, болалигим, хайр синфдош,
Қалбимда гуллаган бахтимсан оппоқ.
Мустақил ҳаётга дебоча бўлиб,
Бугун чалинмоқда сўнгги қўнғироқ!
Мафтуна ТЎЛАНБОЕВА, Булоқбоши тумани.
|