Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№22, 26.05.2016

Жаҳон адабиёти дурдоналаридан

КЎНГИЛ ИШИ

Франц КАФКА, Австрия ёзувчиси.

- Стив, севиб қолдим!

- Табриклайман! Сен учун хурсандман, Оливер!

- Раҳмат, дўстим, бироқ бошим қотган.

- Нега?

- Суйганимнинг турмуши бор.

- Оилалими? Боши очиқ хотинлар қуриб кетганмиди сенга? Келиб - келиб эрли аёлга илакишасанми?

- Шуни айт. Кўнгил иши-да, оғайни, энди нима қилишга ҳайронман?

- Муҳаббатнинг кўзлари кўр, деб шунга айтадилар. Аёл - чи? У сени дейдими?

- Шубҳасиз!

- У ҳолда иккиланишга ҳожат йўқ. Ёринг хоҳиши шундай экан, бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, дўстим. Қандингни ур! Энг яхши йўли суюкли маъшуқангни олиб қоч! Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда, жон куйдирмасанг, жанона қайда?

- Эри - чи?

- Нима эри? От тепкисини от кўтаради, дейдилар. У тушунади ва тақдирга тан беради, оғайни. Начора ҳаётнинг ўзи шафқатсиз! Қачонгача алданиб яшайди шўрлик! Кўргилик ўргилай, кўргилик! Бошга тушганни кўз кўради.

- Эри кўнмаса - чи?

- Унинг бошқа иложи йўқ. Севмаганга суйкалиш бефойдалигини ҳар қандай эркак ҳам тушунади. Бир ёстиққа бош қўйдим, деб энди бир умр севмаган одам билан яшашга ҳеч ким мажбур эмас. Маслаҳатим: бировнинг хотинини олиб қочганга яраша, суйганингни бахтли қил!

- Бундан ташвишланмасанг ҳам бўлади.

Эртасига каллайи саҳар хотинининг ёнида йўқлигидан безовталаниб Стив ёстиқ устидан икки энлик хат топиб олди: "Мени излама, ортга қайтмайман! Бошқани севиб қолдим..." бу сўзларни ўқиган Стивнинг кўнглидан нимадир "шиғ" этиб ўтиб кетди. У беш йил бирга яшаган жуфти ҳалоли танлаган "бошқа"нинг кимлигинию алданиб яшаган ўша шўрлик ўзи бўлганини англаб етди.

Вазирабону АСАДОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди