Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№23, 02.06.2016

Муштарий ижоди

ПИЛЛАКОР ҚИЗ

Ўшанда Гулноз 8-синфда ўқир эди. Мактабдан келдию ўз хонасига кириб кетди. Кийимларини ҳам алмаштирмасдан кундалик дафтарини олиб, унинг янги саҳифасига бугунги кун тафсилотларини ёзишга шошилди. "Бугунги кун жуда мароқли ўтди. Биз меҳнат ўқитувчимиз бошчилигида пилла тергани ҳашарига бордик!", деб ёзиб қўйди.

Сўнг кийимларини алмаштириб, тушлик учун дастурхон ёзди. Аяси билан тушлик қилиб ўтирганларида бувиси Ибодат хола маҳалладаги маросимдан қайтиб келди. Гулноз бувисига пешвоз чиқиб, салом берди, қўлидаги тугунни олди ва гап бошлади:

- Бувижон, биласизми, биз бугун синфдошлар билан пилла тергани бордик. Бирам мароқли иш экан-ки.

Ибодат буви кулиб: - Бу мароқли ишнинг замирида машаққатли меҳнат бор, болам. Бекорга уни "Кумуш тола", деб аташмайди. Аслида ипак қуртининг пилла ҳолига келгунига қадар бўлган қийинчиликларни фақат пиллакор билади, - дея келини Нодира опа узатган чойдан ҳўплади.

- Сиз ҳам ипак қурти боққанмисиз? - яна бувисини сўроққа тутди Гулноз.

- Жуда кўп йил боққанман, болам. Айниқса, ипак қурти пилла ўраганида меҳнатинг завқи бўлакча бўлади, - дея Ибодат бувининг хаёлида ўтмиш хотиралари гавдаланди. - Аммо, у даврларда бизнинг меҳнатимиз муносиб баҳоланган эмас. Аллоҳга шукрки, мустақилликни кўрдик. Кексайганда шундай озод ва обод юртда, иззату икромда яшаяпмиз. Сизлар бугунги тинч-осойишта, фаровон кунларнинг қадрига етинглар...

Мана шу суҳбатнинг бўлиб ўтганига ҳам қарийб ўн беш йил ўтди. Гулноз бувисининг ўгитларига амал қилиб, вояга етди. Касб-ҳунар коллежини, сўнг қишлоқ хўжалик институтини тамомлади. Олийгоҳда устозларидан пухта сабоқ олди, ўқишни тамомлагач, фермер сифатида иш бошлади.

Айни кунда у бошқараётган хўжалик кўп тармоқли бўлиб, айниқса, пилла етиштириш бўйича тумандаги энг илғор хўжаликлардан ҳисобланади. Раҳматли Ибодат буви айтганидай "Машаққатли, аммо кўзни қувнатувчи гашти бўлган" бу соҳага болалигидан меҳр қўйган Гулноз пилла етиштириш режасини ҳар йили ортиғи билан бажаради. Гулноз мустақиллик фарзанди сифатида юрт равнақи учун астойдил меҳнат қилади.

Мана бу йил ҳам унинг юзи ёруғ бўлди. Пилладан мўл ҳосил етиштирди. Яқинда у маҳалладошларига бўғирсоқ, холвойтар улашиб юрганини кўриб: - Ҳа, Гулноз, тинчликми, деб сўрасам:

- Пилла теришга, ҳашарга ўтинглар, дея мени ҳам таклиф қилди. Унинг нигоҳига боқиб, меҳнатдан, бахтдан масрур аёлни кўриб, юртимизнинг барча аёлларига мана шундай масрурлик ва бахт насиб этсин, дея ният қилдим.

Муқаддамхон

ОРИПОВА,

Шаҳрихон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди