Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№26, 23.06.2016

Кичик ҳикоя

ҚАДРДОН ДЎСТЛАР

Ҳаммаси кутилмаганда юз берди. Устоз Абдулқосимни доскага чақирди.

- Хўш, Арзиев, ўтган дарсимиз бўйича гапириб беринг-чи, - деди у синф журналига нималарнидир қайд этаркан.

Абдулқосим саросималаниб қолди. Атиги икки кун аввал муаллима у билан савол-жавоб қилганида, учга жавоб берган эди. Энди бирор ҳафта мендан дарсни сўрамайди деб хаёл қилган эди.

У олди партада ўтирган яқин дўсти Муҳаммадалига илтижоли кўз ташлади. Абдулқосим дўстига имо-ишора билан қоидани айтиб юбор деб пичирлади. Энди айтаман деб турган Муҳаммадалига муаллим танбеҳ берди.

- Арзиев, нега дарсга тайёр эмассиз? - деб сўради.

- Касал эдим...

- Ўтиринг, баҳоингиз "2".

Абдулқосим уятдан лов-лов ёниб ўрнига қайтди. Синфнинг у ер-бу еридан пиқир-пиқир кулги товушлари эшитилди. Абулқосим дарс охиригача жим ўтирар эди...

...Хонага онаси Наима опа секин кириб келганида Абдулқосим кўрпачага ўраниб ётарди.

- Сенга нима бўлди ўғлим, - деб сўради, мулойим товушда. Абдулқосим индамади. У шу кўйи уч-тўрт кун мактабга бормади. Муҳаммадали хавотир олиб уни кўргани келди.

- Дўстим, мендан ҳафа бўлдингми?

- Йўқ.

- Нега унда мактабга бормаяпсан?

- Касалман, ўртоқ.

Муҳаммадали ўша куни ёрдам бериши нотўғри бўлишини билса-да, дўсти Абулқосимга ёрдам бермоқчи эди. Аммо бундай бўлмади. Абдулқосим ҳеч кимдан ҳафа бўлмаганди, аслида ўзидан уялганидан мактабга ҳам боролмаётганди. Икки дўст ярашиб олишди. Абдулқосим ҳам шундан сўнг барча дасрларни фақат аълога бажаришга, ўқиб-ўрганишга аҳд қилди ва синфнинг энг фаол, илғор ўқувчиларидан бўлиб олди. Наима опа бундан хурсанд бўлиб унга бадиий китоблар совға қилди.

Сарвиноз ЙЎЛДОШЕВА,

Андижон шаҳридаги 15- умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди