Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 30.06.2016

(Қатра)

ОСМОН

Сокин осмон ҳамиша кўм-кўк, ҳамиша қўркам. Тўрт фаслда тўрт ҳил кийим кийса ҳам гўзалликда унга тенги йўқ. Одамлар тинмай осмонга термулишади. Осмондан завқланиб яшашади…

Кўпинча осмонни аёлга ўхшатишади. У фарзандига боққан она сингари ҳамиша ерга термулади. Саҳий қуёш унинг ҳуснига ҳусн бўлади. Чарақлаб чиқади, борлиқни ёритади. Қуёш ва осмон қадим қариндошлар...

Осмон узра оқ булутлар кезиб юради. Улар шу қадар чиройлики, гўё ёш келинчак бошига рўмол ўрагандек... Лекин бетакрор бу гўзаллик ҳам боқий эмас. Маълум вақт ўзини кўз-кўз қилади. Сўнгра беор шамол уларни бир зумда қайларгадир учириб кетади...

Осмон узра қушларнинг учиши гўзалликнинг яна бир тимсолидир. Улар одамларга завқ бағишлайдиган мўъжиза гўё.

Осмон узра баъзан қоп-қора булутлар сузиб қолади. Улар ўзи билан шамол, довул, бўронларни етаклаб келади. Ер юзини қоронғулик қоплайди. Совуқ бўлади. Шариллаб ёмғир ёғади. Ер шалоббо бўлади, лекин бу она заминга берилган ризқ - насибадир.

Момақалдироқ гулдираб, чақмоқлар чаққанда осмон ҳам қийналиб кетади, азобда қолади. Гўзаллигидан асар ҳам қолмайди. Ҳудди осмонга қора парда тўшалгандай жуда-жуда қора бўлиб олади. Ерни осмонга раҳми келади шу дамлар...

Қоронғуликни тушиши осмонда ажойиб бир гўзалликни намоён қилади. Шарқ томондан келинчак ой мўралайди. Гоҳо юзидаги қора доғи кўриниб қолса ҳам ошиқлар унга ўз сирларини айтишаверади... Атрофда минглаб юлдузлар ўзлигин намоён қилишади...

Осмонимиз доимо мусаффо бўлсин. Унинг остида одамлар тинч-тотув яшасин...

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди