Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 30.06.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

ИНСОНЛАРГА ИШОНЧ БЕРУВЧИ 6 ҲИКОЯ

Бу дунёда биргина сўз, биргина ҳаракат ҳам инсоннинг бутун умрига татигулик таъсир кўрсатиши, бир умр ёдида қолиши мумкин. Меҳр, оқибат, яхшилик асло унутилмайди. Қуйида ана шундай меҳрга тўла инсонийлик ҳақидаги ҳикоялар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Укам жониворларни яхши кўради. У йўлида учраган жониворни уйга олиб келади, уларни боқади, даволайди. У 12 ёшда, тенгдошлари компьютер ўйинларига қизиқишади, у эса кун бўйи жониворлар орасида. Ҳаттоки дарс ҳам қилмай қўйди. Ота-онам у агар уйга яна бирорта ҳайвон олиб келадиган бўлса, бир ҳафта уйдан чиқармасликларини айтишди. Укам кўчага чиқиб, яраланган қуш, кучук ва мушукни олиб келди ва "Даволашимга бир ҳафта етади!" деди.

***

Озиқ-овқат магазинида сотувчиман. Қишлоғимиз кичкина, шунинг учун ҳамма бир-бирини танийди. Мен ҳам доимий мижозларимни танийман.

Мен 8 ёшли болакайга эътибор қарата бошладим. У оддий, лекин озода кийинади. Магазинга ҳар доим рўйхат билан келиб, зарур нарсаларни харид қилиб кетади.

Яқинда билсам, унинг уч нафар ака ва опаси бор экан. У оиланинг энг кичиги экан. Онаси уни туғаётиб вафот этган. Дадаси эса турмуш қийинчиликларига дош беролмай ичкиликка берилиб кетибди. Оилани боқиш ташвиши энг катта фарзанд зиммасида. У ишлаб пул топади, 14 ёшли синглиси эса уйларни йиғиштиради, кирларни ювади.

Болакай яқинда хурсанд келди: унга кучук олиб беришибди. Боланинг кўзларига қараб йиғлагим келди. У тенги болалар айфони бошқача рангда эканлигидан хафа бўлишади. У эса кучук олиб беришгани учун ўзида йўқ бахтиёр.

***

Университетда тўртинчи курсда ўқийман. Ота-онам билан яшаганим учун жуда камбағал талаба эмасман, лекин улардан пул сўрамасликка, стипендиямга яшашга ҳаракат қиламан. Биринчи курсда ўқиётганимда пулимни тежай олмай ҳаммасини ишлатиб қўйдим. Қорним жуда оч эди. Ошхонага кириб, бир стакан чой сўрадим ва ёнимдаги тангаларни санаб буфетчига узатдим. Буфетчи аёл берган чойни олиб уятдан қулоқларимгача қизариб нарироққа бордим ва чой ҳўпладим...

Билсам, мен тангаларни санагунча буфетчи чойга смородинали қиём қўшиб қўйибди. Текинга. Шу воқеани эсласам, қалбимга илиқлик югуради.

***

Бир куни эскалатордан тушаётгандим. Ёнимдан ҳасса пастга қараб туша бошлади. Эскалатор узун, ҳасса эса тезлик билан думалар, ҳеч ким ушлаб олишга улгурмасди. Ишқилиб, ҳассасини тушириб юборган кишини бирортаси туртиб йиқитиб юбормасин-да деб ўйладим. Бир пайт қарасам, одамлар пастдан тепага қаратиб бояги ҳассани қўлма-қўл узатишяпти. Ҳасса эгасига етиб борди. Хурсанд бўлиб кетдим. Одамлар, қанчалар яхши!

***

Дўстимнинг тўйига кетаётгандик. Йўлда гул дўконига кириб гул сотиб олдик. Дўкондан чиқиб нарироққа етганимизда 10 ёшли бир бола ортимдан югуриб келди ва қўлимга бир нарса тутқазди: "Мана буни дўкон олдида тушириб қўйдингиз". Қарасам пул, чамаси чўнтагимдан пластик карточкамни олганимда тушириб қўйганман. Пулим 40 мингдан ортиқроқ эди. Мен оғзимни очиб раҳмат айтишга ҳам улгурмадим, бола аллақачон ғойиб бўлганди.

***

Уйга кетяпман. Тун, соат 10. Ёмғир ёғяпти. Пулим фақат автобусгагина етади, мен уйга нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим жуда ёмон. Ичимда ҳаётнинг гўзаллиги ҳақида қўшиқ айтиб кетяпман. Бекатда бир кекса амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобус келгач, у киши кетди. Бекатга эр-хотин келди. Уларга ҳам соябонимни тутдим. Улар мен кетадиган автобусга ўтиришди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлашди. Йўлкиранинг пулига уйга нон сотиб олдим. Ичимда қувондим. Ҳаёт қанчалар гўзал!

Муаззам ИБРОҲИМОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди