Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№29, 14.07.2016

РИВОЯТ

ПЕЧАКГУЛНИНГ ҚИСМАТИ

Бир гулзорда гуллар, арилар, капалаклар, қушлар бир-бирлари билан аҳил яшашар экан. Шундай кунларнинг бирида бир чирмовуқ гул ўз жойини ўзгартириб, атиргулнинг танасига тирмашиб ўсмоқни хоҳлаб қолибди.

Доим эркин ўсган атиргул танасига печакгулнинг оғирлиги тушиб, басти букилибди. Шунда қизил гулнинг тиканларидан бири чирмовуқнинг танига санчилибди, унинг жони оғриб ундан нари кетибди ва энг катта дарахтни кўзлаб у томон ўсиб бориб, танасига ёпишибди. Кейин эса бутун гулзордаги гуллар-у майсаларга атиргулнинг ишини бўртириб айтиб берибди:

- Мен унга дўст бўлайлик дея қўлларига қўлларимни узатдим. У эса тиконлари билан танамга оғриқни раво кўрди.

Чирмовуқнинг баланд бўйига хушлари учган дов-дарахтлар ва қушлар қизил атиргулдан юз ўгиришибди. Баланд дарахтда ҳаммадан юқорида туриб, печакгулнинг димоғи баттар кўтарилиб кетибди.

Орадан анча вақт ўтиб қиш фасли табиатни маҳф этибди. Совуқ шунчалик қаттиқ ва узоқ бўлибдики, боғбон ғамлаган ўтин ва кўмир тугаб, яна ўтин керак бўлибди. У гулзорга келиб, ўша ердаги энг узун дарахтни танлаб кесибди.

Яна баҳор келгач, ўтган йилги майса ва гуллар уруғларидан ўсиб чиқибди, бироқ мақтанчоқ ва димоғдор печакгул қайта ўсиб чиқмабди. Улар бу ҳолдан ҳайрон бўлиб турганларида баҳорнинг майин шамоли келиб шундай дебди:

- Бир пайтлар печакгул баланд дарахтга ёпишиб, ўзини осмон деб ҳисоблаганди. Атиргулни ҳам ноҳақ айблаб, унинг дилига озор берганди. Кейин ўша баланд дарахт билан бирга унинг барча томирлари узилиб кетди. Унинг қисматидан сизлар ҳам тўғри хулоса чиқаринглар, ҳеч қачон дўстларингизни ноҳақ айблаб, ҳаммадан баланд бўлишга интилманг.

Феруза ҲОЖИМАТОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди