Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№31, 28.07.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

ИНСОН ҲАЁТДА ЎЗ ЙЎЛИДАН АДАШМАСИН

Инсон эртага нима бўлишини ҳеч қачон билолмайди. Айтмоқчи бўлганим ҳам шу ҳақда. Одамзот ўз вақтида ўзлигини англаб олмас экан, тузатиб бўлмас хатолар гирдобига ғарқ бўлиб бораверар экан.

... Маҳмуд ёшлик пайтида ота-онасининг эркатойи бўлган. Отаси бир фирмада бош ҳисобчи, онаси эса шифокор эди. Маҳмуд аканиннг оиласи қийинчилик, камчилик сезмасди, ота-онасининг даврида давр-у даврон суриб юрарди. Коллежда ўқиб юрган пайтида отаси уни машина тузатадиган устахонага шогирдликка берди. Маҳмуд ҳунар ўрганди. Ўзи қизиққан соҳа бўлгани учун икки-уч йил ичида қўли гул устага айланди. Орадан вақтлар ўтиб, Маҳмуд камбағал оиланинг қизига уйланди.

Бир йилдан кейин у ўғил фарзанд кўрди, орадан уч йил ўтиб бир қизлик бўлди. Шу орада отасининг юраги хуруж қилиб, вафот этди. Бир йил ўтар-ўтмас онаси ҳам оламдан ўтди. Ҳаётнинг бу оғир зарбаларидан руҳан чўкиб қолган Маҳмуд нима қилишни билмасдан ичкиликка берилди, кўп вақтини кайф-сафо билан ўтказадиган бўлиб қолди.

Бу орада у бир тайинсиз аёл билан яқин муносабатда бўлди. Хотинига, оиласига умуман эътибор бермай қўйди. Уни шайтон йўлдан уриб, хотини билан ажрашишга қарор қилди. Хотини ва фарзандларини отасининг уйига хайдаб юбориб, халиги аёлга уйланиб олди. Хотини эса ота уйида яхши ҳаёт кечира олмади. Чунки отаси вафот этган, икки укаси ўз оиласидан ортмас, қийинчиликда ҳаёт кечиришарди, онаси эса кексайиб қолгади.

Йиллар ўтиб катта ўғли ўн бир ёшга тўлганида онаси оғир касалликка чалиниб ётиб қолди. Фарзандлари онасининг аҳволини кўриб, эзиларди. Худодан унга шифо тилаб илтижо қилардилар. Отаси улардан умуман, хабар олмай қўйганди.

Ўн икки ёшга кирган катта ўғли мактабдан кейин онаси ва укаларини боқиш учун нонвойхонада ишлай бошлади. Онасини даволатишга эса ҳеч бир имкон йўқ.

Ака-сингил бир бўлиб қолганида кўзларига ёш олиб, оналарини тузалиб кетишини, отасининг қайтиб келишини Аллоҳдан сўрардилар. Афсуски, отаси бирор марта ҳам кўргани келмади. Ёш бола бўлса-да, ҳар куни эрталабдан кечгача нон ташиб, уйига тўртта нон, рўзғорга яраша озгина пул олиб келарди.

Ҳаёт синовлари фарзандларни анча қийнаб қўйганди. Онасининг аҳволини кўриб, мурғак фарзандларнинг юраги ғамга тўлиб борарди. Орадан бир неча йил ўтиб, уларнинг нолалари сабаб бўлдими, яратганнинг иродасими отасининг иккинчи хотини бахтсиз тасодиф туфайли фарзанди билан вафот этди. Бировнинг бахтини ўғирлаб, фарзандларини қон қақшатган инсон ҳаётдан кўз юмган эди. Шунда гўё Маҳмуд аканинг кўзи очилди, карахт аҳволда қолиб, оиласига қайтди, улардан кечирим сўради, зор йиғлади. Лекин унинг тўккан кўз ёшлари фарзандлари, жуфти ҳалоли тўккан кўз-ёшлар олдида ҳеч нарса эмасди.

Маҳмуд ака яна устахонада ишлай бошлади, топганини уйга кўтариб келарди, ичкиликни ҳам ташлади. Энди унинг кўзи очилганди. Хотини ҳам аста тузала бошлади. Эндиликда улар бир оила бўлиб, бахтли яшамоқда.

Маҳмуд ака бошидан ўтказган кунларга гувоҳ бўлиб, ҳаётда бировни бахтсиз қилиб, ҳеч ким, ҳеч қачон бахтга эриша олмас экан. Гўдакнинг, етимнинг кўзларини ёшга тўлдирган инсоннинг бири икки бўлмас, қувонч ва бахт унга ҳеч қачон насиб этмас экан.

Ҳаётнинг ёзилмаган бу қонунини одамлар ҳеч қачон унутмасликлари керак.

Абдушукур ОБИДОВ,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди